RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  19 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

ЮНЕСКО Бухоро туризм маркази учун бошқа жой танлашга чақирган Новости

ЮНЕСКО Бухоро туризм маркази учун бошқа жой танлашга чақирган

Олдинроқ Бухоро аҳолиси стадион ўрнига қурилиши кутилаётган туристик марказга қарши чиқиб, Президентга мурожаат қилган эди.

Бухоро туризм марказини қуриш учун танланган жой Бухоро тарихий марказининг буфер зонасида жойлашган, шу сабабли ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳани қўллаб-қувватламаган. Маданий мерос агентлигининг ҳукуматга эслатишича, бу жойдаги ҳар қанақа лойиҳа агентлик ва ЮНЕСКО билан келишилиши шарт.

Бухоро тарихий марказига яқин ҳудудлардаги иншоотлар бузилиб, ўрнига туризм маркази қурилиши ҳақидаги мақола эълон қилингач, Kun.uz ихтиёрига Маданий мерос агентлиги бўлим бошлиғи А.Расулов ва Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Ш.Шарофиддиновнинг лойиҳа ҳақидаги маълумоти келиб тушди.

Унда айтилишича, Бухоро шаҳрида жойлашган Бухоро тарихий маркази 1993 йилда ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бухоро тарихий марказининг ҳудуди 216 гектар бўлиб, унинг муҳофаза ҳудуди эса 339 гектар (жами 555 гектар)ни ташкил этади.



Қурилиши режалаштирилган туризм марказининг умумий майдони 32,6 гектар бўлиб, тўлиқлигича Бухоро тарихий марказининг муҳофаза зонасида жойлашган. Бу ҳудудда Миллий рўйхатга киритилган 2 та маданий мерос объекти жойлашган. Булар – 2012 йилда қайта тикланган “Саллоҳхона” дарвозаси ҳамда 1980 йилда ўрнатилган Абу Али ибн Сино бюсти.

Агентлик бу 2 объектни сақлаш ва уларга зарар етказилишининг олдини олиш учун қуйидагиларни таклиф қилган:

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги 265-сонли қарорига асосан, “Саллоҳхона” дарвозасининг ташқи кўринишига ҳамда тарихий қийматига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида унинг ҳимоя ҳудудида, яъни объектдан 50 метр масофа радиусида бино-иншоот қурилишини режалаштирмаслик;

ҳозирги Тиббиёт институти ҳудудида жойлашган Абу Али ибн Сино бюсти – маданий мерос объектини инвестор таклифига кўра ўз ўрнида сақлаб қолиш ёки инвестор томонидан таклиф этилаётган умумий концепцияга тўғри келмаган тақдирда ҳукумат қарорига мувофиқ Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказий касалхонаси ёки Бухоро тиббиёт коллежи ҳудудига кўчириш;

Бухоро туризм маркази учун танланган ҳудуднинг Бухоро тарихий марказига туташ ва яқин бўлган қисмида бино-иншоотларни 2 қават ёки 7,5 метрдан оширмаслик тавсия этилади.

Шунингдек, агентликнинг билдиришича, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш конвенцияси талабларига кўра, Бухоро тарихий маркази ва унинг буфер зонасида қурилиши режалаштирилган ҳар қандай йирик лойиҳалар ЮНЕСКО билан ва маҳаллий қонунчиликка кўра, агентлик билан мажбурий тартибда олдиндан келишилиши шарт.

Масъул органнинг кўрсатишича, 2022 йилнинг 1 октябрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сара Ношади, собиқ туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро туризм маркази лойиҳаси учун танланган ер майдонларини ўрганиб чиқишган. Ўшанда Сара Ношади бу лойиҳани Бухоро тарихий марказининг муҳофаза зонасидан 1,8 км узоқликдаги, «Гулчорбоғ» МФЙ Қалқон кўчаси ёқасидаги ер майдонида қуриш мақсадга мувофиқлигини таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ бухороликлар туристик мажмуани Бухоро марказий стадионининг ўрнига қуриш таклифига қарши чиқиб, президентга мурожаат қилганди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика