RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  32 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Суперлига. Мусобақа формати ўзгаради Новости

Суперлига. Мусобақа формати ўзгаради

Шу йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлигаси бош мураббийлари ҳамда ташкилот Ижроқўми аъзолари билан йиғилиш ўтказганди.

"Мазкур йиғилишда мураббийлар томонидан чемпионат учрашувлари сонини ошириш масаласи ҳам кўтарилди. Айримлар таклифига кўра, бунинг учун лигада жамоалар сонини 16 тага етказиш керак. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси эса Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишга чақириши барчага маълум. Ўйинлар сонини эса бошқа йўл билан ҳам ошириш имконияти мавжуд. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ таклиф ишлаб чиқди. Тез орада у муҳокамага қўйилади. Таклиф этилаётган форматда илк навбатда футбол мухлисларининг хоҳиш-истаклари инобатга олинган. Яъни, бунда марказий ўйинлар сонини кўпайтириш ҳамда ўткинчи ўйинлар сонини камайтириш масаласи асосий планга олиб чиқилган. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси нафақат 16, балки 18 талик лигани ҳам амалга тадбиқ қилиши мумкин. Бироқ бунинг учун Ўзбекистонда лицензиялаш талабларига тўлиқ жавоб берадиган камида 20-22 та клуб мавжуд бўлиши керак. Айни вақтда эса бизда бундай клублар сони 12-14 тани ташкил қилади. Телетрансляциялардан пул ишлаш ҳамда фойдани жамоалар ўртасида тақсимлаш даражасига етиб борилгунига қадар биз лигани кучайтиришнинг бошқа муқобил вариантларини излашга мажбурмиз", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Аввалроқ Шаҳбоз Беғамов Telegram'даги сафифасида жамоалар сони ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика