RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Мундиаль 2022. Камерун! Новости

Мундиаль 2022. Камерун!

Камерун!


Тахаллуси – "енгилмас шерлар"

FIFA рейтингида 43-ўрин.

Жаҳон чемпионатига саккизинчи марта боради (1982, 1990, 1994, 1998, 2002, 2010, 2014, 2022).


G гуруҳи. Рақиблар: Бразилия, Сербия, Швейцария.

1-тур, 24 ноябрь. Швейцария — Камерун

2-тур, 28 ноябрь. Камерун — Сербия

3-тур, 2 декабрь. Камерун — Бразилия


Муваффақиятлар


Камерун – Африка терма жамоалари орасида ЖЧга бориш бўйича рекордчи.

"Енгилмас шерлар"нинг энг яхши натижаси – Италиядаги ЖЧ-1990да чорак финал.



Камеруннинг гуруҳдаги рақиблари ўша пайтда Руминия, Аргентина ва Совет Иттифоқи бўлган.

Турнирни амалдаги Жаҳон чемпионлари бўлмиш Аргентинага қарши бошлашга тўғри келди.

Ва бирдан сенсация рўй берди: Марадона ва Конинг муваффақиятсиз ўйинлари камерунликларнинг муваффақиятига олиб келди. Омам-Бийик ўйиндаги ягона голни урди – бунга Жанубий Америка термаси дарвозабони Пумпидонинг қўпол хатоси сабаб бўлди. Камерун ўйин давомида иккита қизил карточка олди, бу эса ғалабани янада қадрлироқ қилади.




Африкаликлар иккинчи турда руминияликлар билан учрашишди, ғалаба плей-оффга йўлланмани кафолатлар эди.

Афсонавий Роже Милланинг майдонга чиқадиган пайти келди.

38 ёшли ҳужумчи дубль қайд этди, Георге Хаджи бошчилигадиги рақиб эса битта гол билан жавоб бера олди холос.




Шундай қилиб, Камерун гуруҳдан иккинчи турданоқ чиқди.

"Енгилмас шерлар" учун гуруҳдаги сўнгги ўйин бунга қадар икки баҳсни ҳам бой берган СССРга қарши бўлди. Камерун ўзи учун жуда ҳам муҳим бўлмаган ўйинда 0:4 ҳисобда мағлуб бўлди. Бу умуман африкаликларга гуруҳда биринчи ўринни олишга ҳалақит бермади, аммо руҳиятга плей-офф олдидан таъсир кўрсатиши мумкин эди.




Камерун 1/8 финалда ушбу босқичнинг яна бир дебютанти билан тўқнашди – Колумбия.

Карлос Вальдеррама ва Фредди Ринконларга эга колумбияликлар қийинчилик билан плей-оффга чиқишди, аниқроғи жамоа учинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлди. Шундай экан, бу ўйинда Камерун фаворит эди.

Жанубий америкаликлар агрессив ва кескин ўйнашди, Камерун эса мудофаага эътиборини қаратди.

Асосий вақтда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади ва ўйин овертаймга қадар борди, бунда эса саҳнага яна Роже Милла чиқди. "Қария" яна дубль қайд этди, рақиб эса битта гол билан жавоб қайтарди. Камерун яна чорак финалда. Ҳеч бир Африка жамоаси бунгача етиб келмаганди.




"Шерлар"га бошқа "шерлар" тўқнаш келди – Англия.

Англияликлар Дэвид Платтнинг ҳаракатлари билан 25-дақиқада ҳисобни очишди. Камерунликлар иккинчи тайм бошида Эммануэль Кунденинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтаришди. Африкаликлар 65-дақиқага келиб умуман олдинга чиқиб олишди – гол муаллифи Эжен Экеке. Камерун энди ғалабани қўлдан чиқармайдигандек кўринди, аммо тақдир яна пенальтини рўбаро келтирди, фақат бошқа томонга. Гари Линекер ҳисобни тенглаштирди.

Яна овертайм. Яна пенальти. Яна Линекер. 3:2 – Англия кейинги босқичга пенальтилар эвазига ўтди.




Камерун ортиқ ЖЧда гуруҳдан чиқмади.


Мураббий ва ўйин услуби


Ригобер Сонг – жамоанинг ЖЧ-2022даги мураббийи.



"Буюк ёмғир" – камеруннинг камтаргина тахаллуси.

Ригобер мураббий сифатида ўз фаолиятининг бошида турибди. У аллақачон Камурен олимпия терма жамоаси устози ролини бажарган, шунингдек 2018 йилда терма жамоада вақтинчалик бош мураббий бўлган.

2022 йилнинг 1 мартида Сонгни Камерун терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлашди, ЖЧ олдидан ҳудди Ганада бўлгани каби.

Қайд этиш керакки, Сонг Камерун терма жамоаси футболчиси сифатида катта муваффақиятларга эришган. У тўртта ЖЧда иштирок этган – ҳар қайси ватандошидан кўпроқ.

Ригобер Сонг миллий жамоада ўйин ўтказиш сони бўйича рекордчи (137).

Ўйин схемаси: 4-4-2 (таянч ярим ҳимоячилари билан).



Ўйин услуби – юқори мудофаа, узоқдан тўпни ташлаб бериш, қочиб кетиш.

Жамоа кўп тўпни юқоридан йўналтиради ёки вазиятга қараб ҳаракатланади. Жамоа аниқроғи тўпни Леандр Тавамбага кўп марта юқоридан ўтказишга ҳаракат қилади. Аммо, қайд этиш керакки, камерунликлар Бурундига қарши ўйинда комбинацион ўйнашга ҳаракат қилишди, девор услубида қочишга уринишди ва кўп пасдан ҳаракат қилишди. Аммо, шу нарсалар Жазоирга қарши ўйинда бўлмагани ачинарли.

Мудофаада кўриниб турганидек ҳимоя чизиғининг олдинида ўйнаш.



Икки ҳимоячининг иссиқлик харитасидаги ҳаракатлари акс этган – кўпроқ таянч хавбекларига ўхшашади, тўғрими?



Терма жамоа етакчилари


Андре-Франк Замбо-Ангисса – рақиб ҳужумларини тўхтатиб қолувчи асосий куч.



26 ёшли "Наполи" таянч ярим ҳимоячиси анчадан бери кўпчиликнинг тилида. Андре Италияга келишдан олдин "Вильярреал", "Фулхэм" ва "Марсель"да ўйнашга улгурди.

Замбо-Ангисса бузишдан ташқари қуришни ҳам билади. У универсал – техикали, ҳужумни ривожлантиришда яхши ўйнайди, яхши узоқдан зарба бера олади.

Transfermarkt Андрени 30 миллион еврога баҳоламоқда ва бу уни энг қиммат камерунлик ўйинчига айлантиради.

Камерунлик терма жамоада 42та ўйинда 5та гол урди. Қуйидаги видеода улардан бирини кўришингиз мумкин.




Карл Токо-Экамби – швейцар соати каби ишончли.



Токо-Экамби Камерун терма жамоасининг асосий кучларидан бири ҳисобланади.

"Лион" чап қанот вингери термада 50та ўйинда 12та гол уришга эришган.

Унда олдиндан айтиб бўлмас қизиқарли "африканча" техника бор. Унинг Жазоирга урган голи Қатарга йўлланмани тақдим этди.




Венсан Абубакар – бош тўпурар ва сардор.



30 ёшли ўйинчи Камерун термасида 87та ўйин ўтказди.

33та гол уни ҳозирги ўйинчилар орасида жамоанинг энг яхши тўпурари қилиб турибди, сардорлик боғичи эса тажриба ва Абубакарнинг шерикларига таъсирини ифодалайди.

Абубакар – кучли, техникали ва қаттиқ форвард. Ўзида ҳужум ва гапдани уйғунлаштирадиган ўйинчилардан. Унинг Шупо-Мотинг билан жуфтлиги камерунликларга кўплаб фойда, рақибларга эса бош оғриғини олиб келган.




Камерунда яна бир неча нафар муносиб ўйинчилар бор. Барчасини айтмоқчи эмасмиз, аммо Андре Онана, Бриана Мбемо ва Эрик-Максим Шупо-Мотингни қайд этиш мумкин.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: жисмоний тайёргарлик, ҳаводаги кураш, психология.

Заиф томонлари: позицион ҳужум, плеймейкернинг йўқлиги, мураббийлик позицияси.


Жисмоний ҳолат бўйича барчаси оддий – жамоа жуда ҳам кучли ва тезкор. Камерунликлар Жазоир билан 120 дақиқалик ўйинни битта нафасда ўтказишди.

Иккинчи қаватда ҳам жуда кучли жамоа. Статистикага қарайдиган бўлсак, Камерун деярли учдан бир голини бош билан уради. Бундан ташқари, Абубакар – Шупо-Мотинг жуфтлиги кўплаб вазиятларни яратишади.

Камерунда психологик жиҳатдан яхши жамоа бор.

Жазоир билан ўйинда рақиб ҳисобда олдинга чиққан пайт, "енгилмас шерлар" жуда ҳам агрессив футболга ўтишди. Деярли бутун жамоа қарши ҳужумни қабул қилиб олиш хавфини рад этиб, рақиб ярим майдонида ўйнади. Камерунликлар жавоб ўйинида хотиржам ўйнашди, аммо иккинчи голни уриш керак бўлган пайтда, ўзгариб, Жазоирга босим қилишнинг уддасидан чиқишди. Ғалаба голи эса финал ҳуштагига бир неча сония қолганда урилди.

Позицион ҳужум Камерунда деярли йўқ бўлган нарса. Ҳужумнинг чап қанотидан олдинга ўтишга ҳаракат бор-ку, аммо умумий картина кўринмаяпти. Балки, асосий муаммо майдон марказидаги креатив плеймейкернинг йўқлигидадир. Камерун билан 4-2-2-2да ишлайдиган 4-4-2 схемаси икки таянч хавбеки ва ҳужумчилар ортида вингерларни кўзда тутади.

Мураббийга келсак, ҳозирча уни баҳолаш қийин. Сонг катта мураббийлик тажрибасига эга эмас, унинг ғояси ва ўйин моделини ҳали кузатиш креак.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика