RU

Последние новости

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Ғалаба сўнгги дақиқаларда мағлубиятга айланди: Ўзбекистон - Коста-Рика 1:2 Новости

Ғалаба сўнгги дақиқаларда мағлубиятга айланди: Ўзбекистон - Коста-Рика 1:2

Ўзбекистон ва Коста-Рика ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

    

Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон — Коста-Рика 1:2
27.09.2022, 11:00
“Suwon World Cup” стадиони, Сувон

Голлар: Элдор Шомуродов 26, - 1:0 (Одилжон Ҳамробеков). Энтони Эрнандес 90+2, - 1:1. Кендалл Уостон 90+4, - 1:2.

Ҳакамлар: Ким Даэ Йонг, Юн Жаэ Йол, Жанг Жонг Пил, Парк Се Жин (барчаси Жанубий Корея).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев (4.Фаррух Сайфиев, 72), 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 17.Сардор Собирхўжаев (20.Акмал Мозговой, 72), 19.Азиз Турғунбоев (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 8.Ҳожимат Эркинов (22.Ойбек Бозоров, 57), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 72).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 5.Рустам Ашурматов, 10.Шаҳбоз Умаров, 18.Абдулла Абдуллаев.

Коста-Рика: 18.Аарон Крус (23.Патрик Секейра, 46), 3.Хуан Пабло Варгас, 4.Кейшер Фуллер, 8.Брайан Овьедо (22.Карлос Мартинес, 66), 11.Жохан Венегас (7.Энтони Контрерас, 66), 14.Орландо Гало, 16.Арон Суарес (25.Энтони Эрнандес, 74), 19.Кендалл Уостон (сардор), 20.Брандон Агилера (10.Брайан Руиз, 46), 21.Карлос Мора (26.Альваро Замора, 46), 24.Дуглас Лопес.
Захира: 2.Даниэль Чакон, 5.Сельсо Борхес, 6.Оскар Дуарте, 9.Жевисон Беннетте, 12.Жоэль Кэмпбелл, 13.Герсон Торрес, 15.Франсиско Кальво, 17.Роан Уилсон.

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 28, Брандон Агилера 34, Кейшер Фуллер 36, Альваро Замора 50, ИброҳимҲалил Йўлдошев 81,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. ГОЛ! Кендалл Уостон 1:2. Жарима тўпидан кейин жамоа сардори боши билан гол урди 

90+2. ГОЛ! Энтони Эрнандес 1:1. Ҳимоядаги хатодан кейин рақибларимиз гол уришди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. Хавфли вазият. Терма жамоамиз ўнг қанотдан ҳужум қилди, Бозоровдан тўп узатиш, Сергеев боши билан тўпни орқароқдаги шеригига узатди, аммо зарба бера олмадик

81. Огоҳлантириш. ИброҳимҲалил Йўлдошев

81. Хавфли вазият! Ўнг қанотда Бозоров олдинга ўтди, аммо рақибни алдай олмади, Ҳамробековнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

74. Ўзгариш. Коста-Рика. Арон Суарес ўрнига Энтони Эрнандес

72. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Насруллаев, Собирхўжаев ва Шомуродов ўрнига Сайфиев, Мозговой ва Сергеев тушди

70. ЗАРБАААААААА! Ҳамробековдан тўп узатиш ва Шукуровдан кучли зарба, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди



68. ЗАРБА! Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбасидан кейин Секейра тўпни қайтарди!

66. Ўзгаришлар. Коста-Рика. Брайан Овьедо ўрнига Карлос Мартинес, Жохан Венегас ўрнига Энтони Контрерас

64. УХХХХХ! Хавфли вазият! Дарвозамиз олдида жуда хавфли вазият! 

57. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Эркинов ва Турғунбоев ўрнига Бозоров ва Йўлдошев

54. ЗАРБААААААААААААА! Шукуровдан чиройли пас ва Шомуродовдан зарба, бирозгина ноаниқ!

50. Огоҳлантириш. Альваро Замора

46. Учрашувни ТЕЛЕГРАМ орқали томоша қилиш учун ЎЙИННИ ЖОНЛИ КЎРИШ

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. Ўзгаришлар. Коста-Рика. Аарон Круз, Брандон Агилера ва Карлос Мора ўрнига Патрик Секейра, Брайан Руиз ва Альваро Замора тушди

 


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+1. УХХХХХ! Алиқулов ҳозир автогол уриши мумкин эди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

39. ЗАРБААА! Брандон Агилеранинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

38. Хавфли вазият! Шомуродовдан тўп узатиш, Собирхўжаевдан олдин дарвозабон тўпга биринчи келди

36. Огоҳлантириш. Кейшер Фуллер

34. Огоҳлантириш. Брандон Агилера

33. Хавфли вазият! Азиз Турғунбоев бурчак тўпини амалга оширди, Ҳусниддин Алиқулов боши билан дарвозага зарба берди, Аарон Крус ўз ўрнида!

29. УХХХХХХ! Хавфли вазият! Яна бир бор Шомуродов бирга бир вазиятга қочиб кетди, афсуски дарвозбонни алдаб ўта олмади!

28. Огоҳлантириш. Одилжон Ҳамробеков

26. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОООООР ШОМУРОДОООООВ! 1:0. Одилжон Ҳамробековдан ажойиб пас, Элдор бирга бир вазиятдан гол урди!  ВИДЕОНИ КЎРИШ



23. Ўйин анча сокин ўтмоқда

16. Коста-Рика бир неча кун олдин Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бош мураббий ўша ўйин билан таққослаганда асосий таркибда 10та ўзгаришни амалга оширди. Фақат Брайан Овьедо бугун ҳам асосий таркибда тушди.

13. Шомуродов олдинга борди ва тўпни Шукуровга узатди, Отабек тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди

10. Маълумот учун, ўйин Сувон шаҳридаги “Suwon World Cup” стадионида бўлиб ўтмоқда. 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Коста-Рика айнан шу стадионда Бразилияга қарши ўйин ўтказган ва 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган.

8. Хавфли вазият! Шукуров тўпни олдинга узатди, Ҳожимат Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

4. Хавфли вазият! Жарима зарбасидан кейин Орландо Гало боши билан зарба берди, Юсупов тўпни қайтарди! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Коста-Рика давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси! 

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.

- Учрашув соат 11:00да бошланади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика