RU

Последние новости

13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  3 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  4 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  17 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  12 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3

Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912"нинг дуранглар серияси Қаршида якунланди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912"нинг дуранглар серияси Қаршида якунланди

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси, 19-тур
НАСАФ — ҚЎҚОН-1912 2:1 (ТУГАДИ)
16 сентябрь 2022 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Илья Ильин, Рустам Тагаев, Ислом Носиров, Рустам Чориев
VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев
AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Дилшод Саитов 26, 1:0, Шоҳназар Норбеков 72, 1:1, Ҳусниддин Алиқулов 90+4, 2:1


"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (7.Шароф Муҳитдинов, 82), 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайн Норчаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев ( 17.Суҳроб Нуруллоев, 89), 77.Ойбек Бозоров (19.Лима Круз Матеус, 89), 88.Марко Станоевич (9.Иван Соловьёв, 82), 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 20.Шаҳзод Акрамов, 23.Сардор Садуллаев, 27.Зафармурод Абдираҳматов.

"Қўқон-1912":
1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев (70.Билолхон Тошмирзаев, 54), 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов (23.Александр Мерзляков, 76), 10.Жавоҳир Сидиқов ( 5.Славко Лукич, 90+1), 11.Шоҳназар Норбеков ( 9.Андрей Сидоров, 76), 13.Сардор Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 77.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21.Исломжон Абдуллаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 

Огоҳлантириш:


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90+5. Даврон Файзиевга сариқ карточка кўрсатилди

90+4. ГООООООООООООООООООЛ. СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАР ҚИРОЛИ ҲУСНИДДИН АЛИҚУЛОООООООООВ.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ойбек Бозоров ўрнига Лима Круз тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марко Станоевич ўрнига Иван Соловьёв, Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Санъат Шихов ўрнига Александр Мерзляков, Шоҳназар Норбеков ўрнига Андрей Сидоров тушди. 

76. ГОЛ ВИДЕОСИ ШУ ЕРДА: ШОҲНАЗАР НОРБЕКОВ

73. Норбеков иккинчи даврада "Қўқон-1912"даги 4 голини урди. Ҳужумчи мана шундай бўлиши керак. 

72. ГООООООООООООООЛ. "Қўқон-1912" учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи қўқонликларнинг иккинчи даврадаги қаҳрамони Шоҳназар Норбеков

65. ЗАРБААААААААА. Саитов дублни расмийлаштиришига Музаффар Абдуллаев йўл қўймади. 

62. Санъат Шиховнинг жаримадан тепган тўпини Абдувоҳид Неъматов қайтарди. 

60. "Насаф" ҳужумлар ёмғирини бошлади. Меҳмонлар қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида. 

59. ЗАРБААААААА. Норчаевнинг қойилмақом зарбасига, Музаффар Абдуллаев қойилмақом сейв билан жавоб қайтарди. 

54. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Билол Тошмирзаев тушди. 

50. Сардор Азимовнинг 18 метрлардан йўллаган зарбасини "Насаф" посбони қайтарди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. ЗАРБАААААА. Дилшод Саитовдан кучли зарба. Бироқ ноаниқ яна. 

45+1. ЗАРБААААААААА. Сардор Азимовнинг зарбаси хафли бироқ ноаниқ чиқди. 

45+1. " Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда жонланди. Тўпни назорат қилмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

39. Учрашувда темп бироз пастлади. "Қўқон-1912"да ҳозирча бирор нарса ўхшаганича йўқ. 

33. ЗАРБААААААААААААА.  Марко Станоевичдан кучли зарба. Қўқонликлар посбонига бугун омад тилашдан бошқа чорамиз йўқ. 

28. ЗАРБААААААААА. Акмалнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. "Қўқон-1912" дарвозаси бугун "Насаф"ниг зарбаларига дош бера оладими?

26. ГОООООООООООЛ. Ҳужумлар кетини узмаган "Насаф" ниҳоят мақсадига эришди. Дилшод Саитовнинг зарбасини нафақат рақиб посбони, балки жамоадошлари ҳам кутмаганди. Гол муаллифи Дилшод Саитов. Ажойиб ижро ва чиройли гол. 

20. Акмал Мозговой бугун гол ураман деб ваъда берган шекилли. Унинг иккинчи уриниши самарасиз кечди. 

13. Ажойиб ҳужум. Дилшод Раҳматуллаев ўз дарвозасини ишғол қилишига бироз қолди. 

10. Марко Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

2. Акмал Мозговойнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

1. "Насаф"да биринчи бурак зарбаси. Бироқ стандарт вазиятда мезбонлар ҳимоячилари фаол ўйин кўрсатди. 

Учрашув бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 


Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 18 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 

Тўплар нисбати – 49-26 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 58 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари, миллионлар ўйинининг асл шинавандалари. Қаршида ўтадиган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика