RU

Последние новости

14:28Голливуд актрисаси ижтимоий тармоқда "Арсенал" футболчиси ҳақида пост қолдирди  0 13:57Суарес 2013 йилда "Арсенал"га ўтиши мумкин эди: "Ўшанда Жеррард менга жамоада қол, йирик клублардан таклиф оласан деганди"  1 13:07Собиқ ҳакам: "Реал" пенальти тепиши керак эди"  14 12:21Анчелотти "Сосьедад" билан 4:4 ва Кубок финалига чиқиш ҳақида: "Реал" уйида ҳеч қачон таслим бўлмайди"  7 11:27Кўзни юмиб ҳам ЖЧга чиқса бўладиган мусобақа  9 10:53АПЛнинг мавсумдаги энг тезкор футболчиси аниқланди  2 10:26«Арсенал» «Бавария» футболчиси билан келишувга эришди  3 09:18Лионель Мессининг қўриқчисига тақиқ қўйилди  18 08:13Саудия қироли кубоги. «Ал Иттиҳод» супер камбек қилиб, финалга йўл олди  5 07:55Франция кубоги. ПСЖ мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  2 07:51Германия кубоги. Амалдаги чемпион 3-лига вакилига мағлуб бўлиб, финалдан маҳрум бўлди  3 07:39Бугун «Пахтакор» «Машъал»ни қабул қилади  11 03:20"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди!  86 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  16

АПЛ. "Саутгемптон" "Челси" устидан иродали ғалабага эришди Новости

АПЛ. "Саутгемптон" "Челси" устидан иродали ғалабага эришди

АПЛ бешинчи турида "Челси" "Саутгемптон" меҳмони бўлмоқда.

"Саутгемптон" – "Челси" 2:1

Голлар: 0:1 – 23 Стерлинг, 1:1 – 28 Лавиа, 2:1 – 45 Армстронг.

Саутгемптон – Базуну, Уокер-Питерс, Салису, Белла-Кочап, Перро (Дженепо, 73), Эльюнусси, Уорд-Проуз, Диалло, Лавиа (Арибо, 60), Армстронг (Войнович, 86), Адамс.

Челси – Менди, Аспиликуэта (Броя, 66), Тиаго Силва, Кулибали, Кукурелья, Жоржиньо (Чилуэлл, 67), Лофтус-Чик (Ковачич, 46), Маунт, Зиеш, Хавертц (Пулишич, 66), Стерлинг.

Огоҳлантиришлар: Салису (53), Уорд-Проуз (64), Пулишич (80).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Мезмонларга ғалаба муборак бўлсин! "Челси"га келгуси ўйинларда омад, ухламасдан бизни кузатиб борган ишқибозларга эса ширин тушлар кўришини тилаб қоламан.

90+3. Стерлинг одобли йигит, у бировни алдай олмайди. 

90. Иккинчи бўлимга панжамиздаги бармоқлар сонига тенг дақиқа қўшиб берилди.

89. Пулишич бугун Улуғбек Раҳматуллаевнинг омад тўғрисидаги таронасини футболга мослаб ўзи учун ижро этса бўлаверади.

85. Стерлингнинг зарбасидан сўнг Базуну яқин дўстини топгандек тўпни қучоқлаб олди.

82. Броянинг Трояча зарбасига ниҳоя етишмади. Базуну дарвозасини ҳимоя қилиб қолди.

81. Пулишич бугун учрашувнинг энг яхши футболчиси бўла олмаса-да, энг яхши қўполлик муаллифлигига даъвогар бўлиши мумкин. Ҳакам уни ҳам номзодлар қаторига қўшиб қўйди.

79. Ковачич хорватчасига "Жин урсин" дея ортга қайтди. Ҳақиқатдан ҳам унинг пасини жин-пин урганди.

77. Кукурелья сочларининг таъсирида рақиб футболчисини кўриб-кўрмасдан йиқитди.

77. Стерлингга оширилган тўп учун майдон торлик қилди.

74. Тиаго Силва бурчакдан узатилган тўпга бош билан йўлланган зарбани дарвозабоннинг ўрнига қайтариб берди.

70. Ҳаводаги курашда Кукурелья тўпга калла қўйди, аммо тўпнинг яқинига ҳам бормаган Диарро бошини чангаллаб ётиб олди.

69. Кулибалининг Зиешга оширган тўпига мезбонлар посбони олға чиқиб, "Менман Зиеш" деган ифода билан тўпни эгаллаб олди.

66. Хаверцнинг узун бўйи зарба беришда ўзига панд берди.

64. Уорд-Проуз катта тезликда кетаётган Зиешни тутиб олди. Ҳакам эса қувлашмачоқ билан футболни алмаштириб юборганлиги учун мезбонлар футболчисини огоҳлантирди.

62. Стерлингдан яхши курашчи ҳам чиқишини ўзидан 1,5 баравар гавдалироқ рақибини майдонга ағанатганидан сўнг билиб олдик.

58. "Саутгемптон" ҳимоячиси нафақат қўл, балки оёқ билан ҳам сейв қилиш мумкинлигини исботлади.

50. Меҳмонлар иккинчи бўлимни фаолроқ бошлаган бўлса-да, ҳозирча қувонарли ҳодисага сабабчи бўла олмаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим ҳовурини босиб олишингиз учун ҳакам 15 дақиқага изн берди.

45+1. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Армстронг танаффусга ошиқаётган барчани экран қаршисига қайтарди. Чап қанотдан марказга оширилган тўпни ҳужумчи Месси яхши кўрадиган оёғида рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.


44. "Саутгемптон" футболчиси Маунтга нисбатан қўполлик ишлатгач, ҳакамдан "На қилдим, эй жаноби ҳакам..." дея сўрашни бошлаганида, жаноби ҳакам "Айбим не деб сўрама асло" дея жавоб қайтарди.

42.  Жоржиньо Европанинг энг яхши футболчиси бўлганди бир пайтлар. Ҳозир эса унинг пасини Европада энг оёғи узун ҳимоячилардан бири бартараф этди.

39. Футболчилар мириқиб чанқоқ босишмоқда, ўйинни шарҳлаётган мен эса қоқ тунда уларга термулганча қаердан сув топишни билмай ўтирибман.

37. "Саутгемптон" футболчиси Зиешнинг кўзига шифокорларни кўрсатди.

34. Армстронгнинг жон-жаҳди билан ҳаракат қилганча йўллаган зарбаси рақиб футболчиларини қувонтирадиган даражада ижро этилди.

32.  Мезбонлар аъзоси майдон марказида Стерлингни ёнида йўламайдиган даражада қўрқитиб қўйди, унинг ҳаракати Раҳимни майдон чими билагн юзлаштиришга мажбур қилди.

28. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тезда баробар кўринишга келди. Лавиа бурчакдан орқароққа узатилган тўпни тўхтатиб олиб, рақиб дарвозасининг қўл етмас бурчагига тўпни жойлаб қўйди.

27. Аспиликуэта голга татигулик тўпни бартараф этишни амалга оширди.

23. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Раҳим барибир ўз мақсадига эришди. Қанготдан оширилган тўп дастлаб, Маунт, ундан сўнг Стерлингга келиб тушди, инглиз футболчиси эса бундан унумли фойдаланди.

22. Белла-Кочап қулайдан-қулай вазиятда турган Стерлингни ноқулай аҳволга солиб қўйди.

21. ЗАРБА! Зиеш-Стерлинг комбинациясини Маунт якунлаб қўя олмади. Рақиб ҳимоячиси бу вазиятда чаққонроқ ўйнади. 

14. Стерлингнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

8. Зиешнинг "Аякс"даги голларидан бири содир бўлишига мезбон ҳимоячилар ва посбон йўл қўймади.

3. "Челси"нинг илк ҳужуми бесамар якунланди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика