RU

Последние новости

23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  27 20:24"Тоттенхэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  26 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  263 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  19 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ Новости

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

6-7 май кунлари Қашқадарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллик тантанаси нишонланди.

6 май куни "Насаф" клуби академияси стадионларида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган халқаро турнирга старт берилди. Унда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 10-11-12-13 ёшдаги болалардан ташкил топган 14 жамоа иштирок этмоқда.


Гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг 9-май куни чорак ва ярим финал беллашувлари ўтказилади.

10 май куни эса финал ўйинларида ғолиблар номи аниқланади.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов, ЎФА раҳбарияти, ўзбек футболи фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Муротжон Азимов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.

 

Анжуман якунида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари берилди.

Мазкур шодиёнанинг асосий воқеаси бўлмиш "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва ЎФА раҳбарияти сўзга чиқиб, барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табрикладилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги ва ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди.

Ўзбек классикосида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, Қашқадарё сафари ҳам поёнига етди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика