RU

Последние новости

10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  0 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  1 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  1 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   10 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ Новости

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ

5 май санасида бошланган Сурхондарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Вилоятга етиб келган делегация Термиз халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятининг футбол фахрийлари, вилоят спорти, хусусан, футболига улкан ҳисса қўшган инсонлар Баҳром Ҳамроев ва Ботир Кашкенбаев хонадонларига ташриф буюрди. Собиқ шарҳловчи, мураббий, кўп йиллар давомида вилоят спорт қўмитаси раҳбари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳамроев билан суҳбатда Сурхон диёри футболининг ёрқин тарихи эслаб ўтилди.

Бевақт оламдан ўтган фахрий футболчи ва мураббий Ботир Кашкенбаев хонадонига ташриф давомида унинг ҳақига дуо қилинди ва кўп йиллик меҳнат фаолияти хотирланди.

Футбол фахрийлари ва уларнинг қариндошларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Кейинчалик делегация Термиз туманида жойлашган Сурхондарё вилояти футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашув давомида меҳмонлар академия фаолияти билан батафсил танишдилар. Қайд этилишича, академияда ҳозирда 156 нафар тарбияналувчи истиқомат қилмоқда. Шунингдек, академия ҳудудида иккита катта ҳажмдаги стандарт майдон мавжуд. 

Мутасаддилар академия фаолиятига оид бир қанча масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. 

Тадбир якунида ўзбек футболининг 3 авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Вилоятдаги футбол шодиёнаси давом этмоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика