RU

Последние новости

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  18 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ Новости

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ

14-15 апрель куни ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида футбол фестивали бўлиб ўтади.

Туш вақтига яқин Нукус шаҳрига етиб келган делегация аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигади делегация Қорақалпоғистон Республикаси футбол фахрийлари, футболга улкан ҳисса қўшган инсонлар — Михаил Солоҳин ва Серик Исмаилов хонадонларига ташриф буюрди. Учрашув давомида Қорақалпоғистон футболининг ёрқин тарихи ва фахрийларнинг ўлка футболи учун қўшган ўринлари эслаб ўтилди.

Футбол фахрийларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси бўлалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашувда болалар-ўсмирлар мактабининг фаолияти, инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлари кўздан кечирилди. Қорақалпоғистон миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида футбол фахрийлари томонидан академия ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Учрашув якунида ўзбек футболининг уч авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Режага мувофиқ, делегация аъзолари кун ярмидан оғганда Ўзбекистон кубоги доирасида "Арал Сомали" - "Янгиер" учрашувига ташриф буюришди. Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Арал Самали" - "Янгиер" учрашувидан олдин бир гуруҳ футбол фахрийлари тақдирланди.

Эртага ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика