RU

Последние новости

15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  0 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  1 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  14 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3

Сречко Катанец: "Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоа?" Новости

Сречко Катанец: "Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоа?"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

"Қисқа гапираман. Таассуротларим яхши. Футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда шиддатли ўйин намойиш этдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ҳисобда ортда қолаётганимизда ҳам яхши ўйнадик. Афсуски, биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосийси - ғалаба", - дейди Катанец. 

- Тезкор гол режаларга таъсир қилдими? 

- Албатта, ўйин бошида гол ўтказилганида барчага шок бўлади. Бўлиб турадиган ҳолат. Агар кўп нарса кутишган бўлса, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Терма жамоадан ўйиндан олдин кўп нарса кутмаслик керак, Италия кеча кимга ютқазди? Футболда бундай нарсалар бўлиб туради. Кичик жамоаларга қарши 8:0, 7:0 ҳисоблари қайд этилмайди. Агар ФИФА рейтингида 200-ўриндаги жамоага қарши ўйнасак ҳам жиддий ёндошиб ютишимиз керак. 

- "Марказий" стадион майдони халқаро талабларга жавоб берар эканми? 

- Майдон яшил кўринмоқда, аммо иккинчи ўйинда қайндай бўлиши керак бўлса, ундан ёмонроқ ҳолатда. Майдонни баҳона қила олмаймиз. Доим тўпни тез ҳаракатлантирдик, албатта, баъзи хатолар бўлди.

- Бугун жамоа турлича ўйнади. Бундан ташқари марказий ярим ҳимоячилар яхши ўйнай олишмади, Шомуродов алмаштирилганидан кейин Сергеев ҳам яхши ўйнаганини кўрдик. 

- Шукуров ва Ҳамробеков ўртасида баланс топиш керак. Агар ўзимизни "харакири" (японча сўз - "фидо қилиш") қилмоқчи бўлсак, тўрт ҳимоячи олдидаги икки таянч ярим ҳимоячини олдинда ўйнатсак ўзимизни "ўлдириб" қўямиз. Бизда барча статистик маълумотлар бор. Гол таянч ярим ҳимоячиларнинг хатоси туфайли бўлмади. Хатоларимизни биламан, уларни шу позициядаги энг яхши ўйинчиларимиз деб ҳисоблайман. 

- Кечаги матбуот анжуманида "ўртоқлик ўйинларида мен учун натижа муҳим эмас" дегандингиз. Бугун учинчи голдан кейин бешинчи ҳимоячини туширдингиз, демак бугун айнан натижа учун ўйнадингиз дейиш мумкинми?

- Биринчи навбатда кеча доим натижа учун ўйнаймиз деб айтдим. Нима учун бунчалик катта босим бўлиши керак, чунки ўртоқлик ўйинларида ўйинчиларни синаб кўришимиз керак. Терма жамоа доим қўллаб-қувватланиши керак, барча мухлислар томонидан, чунки футболчилар мухлислардан қўллаб-қувватлашни ҳис қилиши керак. Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоами, тушунмай қолдим. Илтимос, ким терма жамоа ўйинларига келса терма жамоани охиригача қўллаб-қувватласин!

Рейтинг: +88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика