Расман: "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
20 янв 2022 14:38
Новости
Расман: "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
"Марушич 1993 йилнинг 29 ноябрида Сербиянинг Клина шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Слога” (2010-2013 йиллар, 2015 йил), “Вождовац” (2014 йил), “Борча” (2017 йил), “Темнич” (2017/2018 йиллар), “Слобода” (2018 йил), Босния ва Герцеговинанинг “Славия” (2016 йил), “Крупа” (2016 йил), Беларуснинг “Дняпро” (2019 йил) ҳамда “Неман” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган.
Зоран 2021 йилги мавсумни Тбилисининг “Динамо” таркибида ўтказиб, 41 та ўйинда 17 та голга муаллифлик, 9 та голга ассистентлик қилган ҳолда, Грузия чемпионати тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.
Марушичнинг Transfermarkt порталидаги трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган", - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Марушичнинг наманганликлар сафига ўтгани ҳақида "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар берган эдик.
Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди
Комментарии