RU

Последние новости

20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  1 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  5 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  7 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  19 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11

Суперлига. "Насаф" Жиззахда дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Насаф" Жиззахда дуранг ўйнади

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


"Сўғдиёна" - "Насаф" - 1:1
20 ноябрь 2021 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Алишер Усмонов, Дониёр Сайлалов, Рустам Чориев
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Рустам Лутфуллин
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Шоҳруз Норхонов 50, - 1:0 (Жасур Ҳасанов). Ҳусайн Норчаев 79 пенальти, - 1:1.

"Сўғдиёна": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов (17. Шаҳбоз Жўрабеков, 15), 5.Аюбхон Нўмонов (18. Дарко Станоевич, 84), 6. Искандар Шайкулов, 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шоҳруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов (Эргаш Исмоилов, 80), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (15. Жасур Ҳакимов, 84), 31. Лука Чермель, 93. Марко Колакович.
Захира: 27. Милан Митрович, 37. Алишер Пирматов, 25. Нодир Қўйбоқов, 77.Саҳоб Рашидов, 88. Муҳсин Бозоров.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 15. Жўрабек Маннонов (8. Дилшод Саитов, 65), 20. Суҳроб Нуруллоев (2. Алибек Давронов, 82), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (18. Баҳром Абдураҳимов, 65), 70. Абубакр-Ризо Турдалиев (22. Акмал Мозговой, 82), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов, 99. Андрия Калудерович (19. Ҳусайин Норчаев, 65).
Захира: 13. Азамат Соийбов, 6. Муродбек Раҳматов, 28. Сардор Саъдуллаев, 71. Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 29, Марко Станоевич 61, Марко Колакович 62, Сардор Қулматов 90.

 


ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади, 1:1

90+3. ЗАРБАААААААААА! Мозговойнинг зарбасини Абдуллаев қайтарди, кейинги зарбадан кейин тўп устунга тегиб қайтди!

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Сардор Қулматов

84. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Қаҳрамонов ва Номанов ўрнига Ҳакимов ва Станоевич тушди

82. Ўзгаришлар. "Насаф". Нуруллоев ва Турдиалиев ўрнига Давронов ва Мозговой тушди

80. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жасур Ҳасанов ўрнига Эргаш Исмоилов тушди

79. ГОООООООООООООООООООООЛ! ҲУСАЙН НОРЧАЕВ! Ҳужумчи 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:1. 



78. Пенальти! "Сўғдиёна" дарвозасига. Ширинбой Абдуллаев Норчаевни йиқитгани учун






69. ЗАРБААААА! Норчаевнинг бош билан оширган тўпини Абдураҳимов 16 метрлардан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

65. Ўзгаришлар. "Насаф". Комилов, Маннонов ва Калудерович ўрнига Абдураҳимов, Саитов ва Норчаев тушди

62. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Марко Колакович

61. Огоҳлантириш. "Насаф". Марко Станоевич

57. "Сўғдиёна"да жарима тўпи, Ҳасанов узатган тўп жарима майдони ичидаги Ойбек Бозоровнинг қўлига теккандек кўринди, ҳакам VARни эшитди ва пенальти учун асос йўқ деб топди

50. ГОООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ! Чап қанотдан узатилган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади! 






46. Иккинчи тайм бошланди




45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБА! Комиловнинг жарима майдонига кириб берган зарбаси ноаниқ кетди!

42. ЗАРБААА!  Чап қанотдан Комилов узатган тўпни Калудерович дарвозага йўллади, ноаниқ!

39. Худди иккала жамоани ҳам дуранг қониқтирадигандек таассурот қолдирмоқда. Маълумот учун, ҳозир АГМК сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этмоқда ва агар Жиззахда дуранг қайд этилса АГМК муддатдан олдин иккинчи ўринни эгаллайди.



30. Майдонда иккала жамоа аъзолари ўртасида кўп тўқнашувлар содир бўлмоқда

29. Огоҳлантириш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев

23. ЗАРБА! Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди

14. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Элёр Орифов ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков тушди



5. ЗАРБА! Насруллаевнинг кучсиз зарбасини Абдуллаев эгаллаб олди!

1. Илк дақиқада мезбонларда жарима тўпи, Ҳасанов узатган тўпга шериклари аниқ зарба бера олишмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика