Ла Лига. "Сельта" икки голи инобатга олинмаган ўйинда "Барселона" билан жанговар дуранг қайд этди
06 ноя 2021 22:14
Новости
Ла Лига. "Сельта" икки голи инобатга олинмаган ўйинда "Барселона" билан жанговар дуранг қайд этди
Сельта – Барселона 3:3
20.15, «Балаидос»
Голлар: 0:1 – 5 Фати, 0:2 – 18 Бускетс, 0:3 – 34 Депай, 1:3 – 52 Аспас, 2:3 – 74 Нолито, 3:3 – 90 Аспас.
Сельта – Дитуро, Мальо (Васкес, 46), Мурильо (Араухо, 70), Айду, Галан, Денис Суарес, Солари (Бельтран, 46), Тапия (Серви, 65), Нолито, Аспас, Гальярдо.
Барселона – тер Стеген, Мингеса, Лангле, Эрик Гарсия (Араухо, 46), Альба, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес (Пуч, 59), Гави (Эззальзули, 80), Депай, Фати (Бальде, 46).
Огоҳлантиришлар: Эрик Гарсия (29), Солари (37), Альба (45), Тапия (55), Бускетс (88), тер Стеген (90), де Йонг (90), Эззальзули (90), Аспас (90).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Даҳшатли ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.
90+6. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Асссссссссспппппппааааааааааассссссссссссс!!! Сўнгги ҳужумда мезбонлар ҳақиқий ирода намойиш этишди. Аспас Месси услубида чап қанотдан оширилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.
90+6. Де Йонг ҳам "сарғайганлар" рўйхатидан ўрин олди.
90+5. Эззальзули симуляция учун огоҳлантирилди.
90+4. Биринчи бўлимдаги "Барселона"ни иккинчи таймда тополмадик.
90+3. Тер Штеген вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.
90+2. Галан қулай тарзда келган тўпни дарвозага эмас, трибуна томон йўллади.
90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.
87. Энди испагиялик футболчининг ўзи ўйин қоидаси бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
86. Бускетсга нисбатан қўполлик ишлатилди.
86. ЗАРБА! Де Йонг дарвоза тўсинини нишонга олди. Нидерландиялик футболчи чап оёғида кучли зарба йўллаб, дарвозани титратиб юборди, бироқ тўрлар титрамади.
83. Белтранд рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади.
80. Меҳмонларда ўзгариш: Эззальзули Гавининг ўрнига баҳсга қўшилди.
78. "Сельта" ҳисобни тенглаштиришга яқин келди.
74. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Нолито бу сафар қоидаларга мос тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Сервининг қанотдан оширган тўпини мезбонлар ҳужумчиси германиялик посбон дарвозасига жойлаб қўйди.
69. Яна ГООООЛЛЛ ҳисобга олинмади. Нолито қўл билан ўйнагани боис унинг номи таблода қайд этилмайди.
66. Пучнинг ниятлари пуч бўлиб чиқди.
65. "Сельта"да ўзгариш: Серви Тапия ўрнига майдонга тушди.
64. Огоҳлантириш: Ҳакам қизишиб кетган мезбонлар мураббийини "совутиб қўйди".
63. "Сельта" футболчиси рақиб жарима майдончасида йиқитилди, ҳакам эса ҳеч нарса бўлмагандек ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
60. "Сельта" футболчисининг қанотдан оширган тўпига Ибрагимовичнинг ҳам бўйи етмасди.
59. "Барселона"да ўзгариш: Рики Пуч Нико ўрнига сафга қўшилди.
57. "Барселона" Кумандан қутулганига шукр қиляптими ёки Бархуан жамоани яхши тайёрлай олдими, ҳар ҳолда каталонияликлар майдонда эркин ҳаракатланишмоқда.
55. ОГОҲЛАНТИРИШ: Тапия Бальдени йиқитгани учун жазоланди.
52. Мана буниси эса ҳақиқий гол! Аспас ҳисобни қисқартирди. Яна чап қанот фаоллиги ва дарвоза томон берилган зарбани Тер Штеген бартараф этганди, бироқ қайтган тўпни "Сельта" сардори дарвозага жойлаб қўйди.
50. ГОООЛЛЛ демоқчи эдим, Гальярдо офсайдда қолган экан.
49. "Сельта" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Ичкарига узатилган тўпни "Барса" футболчиси парвоз қилган ҳолда қайтарди.
48. "Сельта" ҳужум билан бошлади, Гальярдонинг зарбаси аниқ бормади.
46. Иккинчи бўлим ўзгаришлар билан бошланди. Кўрамиз, ўйинда ҳам ўзгаришлар содир бўлармикан.
"Сельта"да икки ўзгариш: Бертранд Солари ўрнига, Васкес Малло ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, меҳмонларда ҳам икки футболчи ўйинга қўшилди: Балди Фатини, Араухо эса Эрик Гарсияни алмаштирди.
Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Альба огоҳлантирилди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Фатининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Уни эски жароҳати безовта қилмоқда. У майдонни тарк этди. Унга тезроқ соғайишини тилаб қоламиз. Менимча, мураббий унинг ўрнига тушадиган ўйинчини иккинчи бўлим бошида қўйиб юборса керак.
44. "Барселона" яқин вақт ичида бунчалик мароқ билан футбол ўйнамаганди.
43. Галан Тер Штегеннинг яқин бурчагини нишонга олиб кўрди, зарба аниқ чиқмади.
41. Фати майдонга қайтариши билан яна уни ағдаришди. Футболчи рақибларига қарата сизларда инсоф борми деяпти, менимча.
38. Хавфли вазият! Фати сал қолса дублни расмийлаштирарди. Чап қанотдан жарима майдонига кириб борган Де Йонгнинг саъй-ҳаракатлари натижасида марказда турган Фати шеригининг пасидан сўнг зарба йўллади, аммо тўп бироз ноаниқ йўналиш олди. Фати кичик жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
37. Огоҳлантириш: Солари Фатининг оёғига зарба бергани учун ҳакам томонидан жазоланди.
34. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! 33-дақиқада 3-гол! Альбанинг қанотдан оширган тўпини Мемфис дарвозабонга ноқулай бурчакка йўллади ҳамда йисобни йирик кўринишга келтирди. Куманнинг даврида қаёқда эди шунча голлар...
33. Хавфли вазият! Аспаснинг бурчак зарбасидан сўнг якка ўзи турган Тапия тўпни кутмаганди, акс ҳолда Тер Штегеннинг пешонасини тириштиришга мажбур қиларди.
31. Йўқ, у кўрсатиб қўя олмади ҳозирча. Унинг жарима зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
30. Эрик Гарсия рақибга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. Аспас ҳозир кўрсатиб қўяман дегандек қараш қилди.
28. "Сельта" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо қоидани бузган ҳолда.
26. Нолито қарши ҳужумда рақиб ҳимоячиси билан бирга-бир қолди, аммо у Запорожец сингари ҳаракат қилди, натижада бутун "Барселона" ортга қайтишга улгурди.
24. Нико майдон марказида йиқитилди. Кўп меҳнат қилсанг, кўп йиқитишга уринишади, деганлари шу бўлса керак.
20. Де Йонг рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Стандард вазиятдан мезбонлар фойдалана олишмади.
18. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бускетс!!! Хавининг келганининг хабариёқ каталонияликларга хуш келмоқда. Никодан марказда тўпни қабул қилиб олган Серхио кучли зарба билан дарвоза тўрини тешиб юборай деди.
16. Аспас ўнг қанотдан олдинга бораётганди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, акс ҳолда яна бир хавфли вазият гувоҳи бўлардик.
15. Депай бурчак зарбаси ишлаб олди.
14. Ҳаммаёқда Фати, ўйиндаям, ўйиндан ташқари ҳолатдаям...
12. Фати ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сельта" футболчисининг ўнг қанотдан оширган тўпини Нолито дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди. Гави сўнгги сонияларда вазиятни бартараф этди.
7. Лангле "Барселона" жарима майдончасида тўпни рақибга бериб юборишига сал қолди! Гальярдо кутилмаган вазиятдан фойдалана олмади ва натижада Тер Штеген хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди.
5. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фати! "Барса"нинг илк ҳужуми голга айланди. Чап қанотдан олдинга борган Фати тўпни узига қулай тарзда тўғрилаб олди ҳамда Дитурони лол қолдирди.
2. Хавфли вазият! Дастлабки ҳужумдаёқ Аспас ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
1. Учрашув бошланди
Комментарии