RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  130 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Ҳамиджон Актамов: "Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакамларга қачон инсоф киради, билмайман. Шикоят ва эътирозларимизни ёзяпмиз, юқоридагилар кўриб чиқишади деган умиддамиз. 2 та пенальти ҳам нотўғри белгиланди. Бу нарса қачон тугайди? Кўпчилик жазоланяпти, лекин барибир ҳакамлар одилона қарор чиқаришмаяпти.

- Биринчи пенальтида тўп футболчининг ҳам оёғига, ҳам қўлига тегди – бу янги қоидага биноан, пенальти сифатида баҳоланади...

- Улар қандай қарор чиқаришса, қонун-қоидага тўғри келаверади. Тўп Исломнинг қўлига тегмади. Ислом Тўхтахўжаев ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Тўп оёққа теккан бўлиши мумкин, аммо қўлга эмас. Бизда исбот сифатида видеолавҳа ҳам бор. Иккинчи пенальти билан боғлиқ ҳолатда ҳам футболчи чизиқ ташқарисида эди, буни ҳамма кўриб турибди. Ўзи биринчи жарима зарбаси белгилаб, қайсидир футболчининг эътирозидан кейин қарорни ўзгартиряпти...  Ўйнайдиган жамоаларга халақит қилишмасин, шунчаки тўғри ҳакамлик бўлса бўлди. Майли, 50 га 50 ҳолатларда уларнинг фойдасига қарор чиқарсин. Охирги 2-3 ўйинда ҳакамларни хатоси туфайли дуранг ўйнаяпмиз ёки мағлубиятга учраяпмиз. Футболдан ҳам тўйиб кетди ўзи ҳамма. 

Жамоамиз руҳан синди, жисмоний тарафдан яна 2 тайм ўйнай олишарди.

Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди. Уятли сўзлар бўлгани учун буни ҳозир очиқчасига айтолмайман. Ҳакам майдонда оғзига келган сўз билан футболчини сўкяпти. Ислом Кенжабоев охирги вазиятда тўпни Анзур Исмоиловдан олиб қўйди. Ўшангача 2 марта қоида бузилди, лекин жарима зарбаси берилмади. Бизнинг олдинги ўйинларимизда эса шунга ўхшаш ҳолатларда кечиктирилган фоль дейишганди. 

Мен ҳакамларни ҳеч ҳам тушунмадим. "Пахтакор" Чемпионлар лигасидаги асосий жамоамиз ва улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Биз натижа кўрсатолмаслигимизга ҳакамлар ҳам айбдор. Ҳаққоний футбол бўлиши учун уларнинг ҳам ёрдами керак. Қандай ўйнаш керак яна? Қандай жамоани тайёрлаш лозим?

Барчамиз эртаю кеч меҳнат қиламиз. Кимдир келиб, нонимизни ноҳақ тарзда тортиб олса, бунга ким чидаб туролади? Бу орқали ўйинчиларни руҳан синдириб қўймаймизми? Масалан, Ислом Кенжабоев ҳали кўп вақт терма жамоага ёрдам бериши мумкин.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика