RU

Последние новости

15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  2 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  50 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7

30-тур олдидан. "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз серияни чиройли якунлаб қўйиш ҳаракатида Новости

30-тур олдидан. "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз серияни чиройли якунлаб қўйиш ҳаракатида

Эртага олий лиганинг 30-тур баҳслари бўлиб ўтади ва шу билан навбатдаги чемпионатга ҳам якун ясалади.


Сўнгги турни "Навбаҳор" ўз майдонида ўтказади. Айни пайтда бешинчи ўринда бораётган жамоа мавсумни шу поғонада тугатиб қўйишни мақсад қилган. Бунинг учун жамоадан мағлубиятга учрамаслик талаб этилади. 

Шунингдек, бу ўйинда "Навбаҳор" ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияни ажойиб тарзда якунлаб қўйишни ният қилмоқда. Маълумки, бу йилги чемпионатда уйдаги беллашувларда шу пайтгача ютқазмаган фақат "Навбаҳор" бўлиб турибди. 


"Навбаҳор" олий лига клублари орасида ўз майдонида ютқазмаган ягона клуб


Наманганликлар уйда 14та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида ғалаба қозониб, беш марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 23-11. Жамоа уйдаги ўйинларда 32 очко жамғарган. Агар "Навбаҳор" ушбу кўрсаткични охирги турда ҳам қайд этса, бундан жамоа мухлислари хурсанд бўлса арзийди. Негаки кучли дея тан олинадиган "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари уйда бир мартадан мағлубият аламини тотиб кўришган.

Шунингдек, тўртта жамоа ўз майдонида икки бор мағлуб бўлган. Булар - "Пахтакор", "Машъал", "Олмалиқ" ва "Қизилқум". Эртага "Насаф"нинг легионерларсиз майдонга тушиши кутилмоқда. Чунки Рўзиқул Бердиев охирги ўйинда асосан ёшларни синаб кўришни мақсад қилган. Шундай бўлса-да, "Насаф"нинг жиддий қаршилик кўрсатиши кутилмоқда.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика