Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман"
25 июн 2021 23:18
Новости
Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман"
- Ўйин ҳақида
- "Машъал" қарши ҳужумда яхши ўйнай оладиган кам сонли жамоалардан бири эканлигини билардик. Буни билган ҳолда уларнинг ҳимоясида прессингга ўтмадик ва қайсидир маънода устунликни бердик. Сариқ карточкалари ортиб кетган ва жароҳатдаги футболчилар ҳисобига 7 футболчимиз четда қолди. Танлов бизда катта эмасди, шу боис бугун 2 та ўзгаришга қўл урдик. Деярли битта таркиб билан ўйин охиригача ўйнадик. Йигитларга ўйин учун ташаккур билдираман. Ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун бизга ҳар бир очко муҳим. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп, ўйин сифати устида ишлашда давом этамиз. Менга бугунгидек эмас, кўпроқ ҳужумкор футбол ёқади ва бу мухлисларга ҳам манзур келади. Умуман олганда, дурангга мос ўйин бўлди.
- Иккинчи бўлимда ягона ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячини туширдингиз?
- Жасур Ҳакимов оёғи оғриётганини ва охиригача ўйнай олмаслигини билдирди. Шунинг учун уни алмаштириб, ўрнига ярим ҳимоячини туширдик. Ҳозирча бизда бир нечта ҳужумчи бор деб бўлмайди. Абдухолиқов ҳали ўз устида ишлашда давом этиши керак. Яйпанликларнинг қизиқиши мени хурсанд қилди. Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз.
- Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?
- Йил охиригача.
- Синица Бабичда жароҳат борми?
- Кеча машғулотларда ҳаммани кўриб чиқдим ва ўзаро суҳбат қурдим. Уларнинг статистикаси, тайёргарлиги ва ўй-қарашлари билан танишиб чиқдим. Якунда курашга тайёр бўлган футболчиларни майдонга туширдим.
Комментарии