RU

Последние новости

20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  0 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  96 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  23 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:00"Интер", "Милан" ва "Аталанта" жамоалари ўртасидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  14 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6

Евро-2020. Швеция пенальти эвазига Словакияни мағлуб этди Новости

Евро-2020. Швеция пенальти эвазига Словакияни мағлуб этди

Евро-2020нинг 2-туридан ўрин олган Швеция - Словакия баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Швеция - Словакия 1:0

"Санкт-Петербург" стадиони

Гол: Эмиль Форсберг (77-пен, 1:0).

Швеция - 1. Робин Ольсен - 2. Микаэль Лустиг, 3. Виктор Линдельоф, 24. Маркус Даниэльсон, 6. Людвиг Аугустинссон (5. Пьерр Бенгтссон, 88)- 7. Себастьян Ларссон, 20. Кристоффер Олссон (17. Виктор Классон, 64), 8. Альбин Экдаль (13. Густав Свенссон, 88), 10. Эмиль Форсберг - 9. Маркус Берг (22. Робин Квайсон, 64), 11. Александр Исак.
Захирадагилар: 12. Карл-Юхан Юнссон, 23. Кристоффер Нордфельдт, 14. Филип Хеландер, 15. Кен Сема, 16. Эмиль Крафт, 18. Понтус Янссон, 21. Деян Кулусевски,  26. Йенс-Лис Каюсте.

Словакия - 1. Мартин Дубравка - 2. Петер Пекарик (18. Лукаш Гараслин, 65), 5. Любомир Шатка, 14. Милан Шкриньяр, 15. Томаш Губочан (16. Давид Ганцко, 84) - 19. Юрай Куцка, 13. Патрик Грошовски (21. Михал Дюриш, 84), 24. Мартин Кошельник - 17. Марек Гамшик (11. Ласло Бенеш, 77), 20. Роберт Мак (7. Владимир Вайсс, 77), 8. Ондрей Дуда.
Захирадагилар: 12. Душан Куцяк, 23. Марек Родак, 4. Мартин Вальент, 6. Ян Грегуш, 9. Роберт Боженик, 22. Станислав Лоботка, 25. Якуб Хромада.

Огоҳлантириш: Кристоффер Олссон (24), Мартин Дубравка (75), Ондрей Дуда (80)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Швеция плей-оффни деярли ҳал қилмоқда!

90+5. УХХХХ!! ВАР Швеция термаси дарвозаси томон пенальтини кўриб чиқди. Бироқ пенальти бўлмади.

90+2. Куцка бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба йўллади. У ҳаводаги курашда Линдельофдан устун келди, бироқ фол ишлатди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Швеция вақтдан ютиш учун икки ўзгаришга қўл урди.

87. Бурчак зарбасидан кейин Швеция тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қолган Вайсс огоҳлантирилди.

86. Ажойиб вазият! Словакия яна бир имкониятга эга бўлди. Ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди.

82. ЗАРБААААА!! Исак бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, зарба йўллай олмади. Экдалнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

80. Бош ҳакамга қаттиқ эътироз билдиргани учун Ондрей Дуда огоҳлантирилди.

77. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Форсберг пенальтидан унумли фойдаланди! Посбон зарба йўналишини топганди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 6 пенальти белгиланган бўлса, шуларнинг фақатгина иккитаси голга айланди ҳолос.

75. ПЕНАЛЬТИИИИИ!! Исак пенальти ишламоқда. Дубравка бу сафар улгурмади ва сариқ карточка кўрсатилди.

71. ЗАРБАААААААА!! Исак 3-4 рақибини осонлик билан алдаб ўтиб, Дубравка дарвозаси томон зарба йўллади. Мартиндан ажойиб сейв!

68. АЖОЙИБ ИМКОНИЯТТТТ!!! Ўнг қанотдан оширилган тўпга Исак боши билан зарба йўллади. Барча гол деб ўйлаган пайтда тўп дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди.

62. ЗАРБАААААААА!! Исакнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

60. ЗАРБАААААААА!! Бурчакдан узатилган тўпни Исак Даниэльсонга ташлаб берди. Маркуснинг боши билан йўллаган зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

59. ЗАРБАААААААА!! Аугустинссонинг боши билан йўллаган ажойиб зарбасини Дубравка бартараф қилдиииии!!! Ўйинда вазиятлар кўпаймоқда.

58. ЗАРБАААААААА!!! Куцканинг боши билан йўллаган ажойиб зарбасига Ольсен тезкор реакция кўрсата олди. Бу вазиятда оффсайд ҳам қайд этилди.

56. Форсберг бир неча рақибини алдаб, жарима майдончаси ичига кириб келиши мумкин эди. Лекин ҳимоячи хавфни бартараф қилди. 

52. Швеция яна олдинга ўтди. Исакнинг қанотдан Берг томон оширган тўпини Шкриньяр қайтариб юборди.

47. ЗАРБАААААА!! Исакнинг кучли зарбасини Шкриньярнинг подкати қайтарди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Танаффус! Бош ҳакам зерикарли ўтаётган учрашувнинг биринчи таймига сония ҳам қўшиб бермади.

43. Гамшикнинг зарбаси ноаниқ кетди ва жамоадошларидан норози бўлди. Менимча у тўпни янада олдинроқ ташлаб берилишини сўради. Аммо зарба нуқтаси гол уриш учун идеал эди.

40. Словакияда яхши имконият юзага келганди. Қанотдан оширилган тўпни Мак марказга ўтказиб юборганди. Аммо мўлжалда ҳеч ким йўқ эди.

38. Словакия бурчак зарбасига эга бўлди. Гамшикнинг оширган узатмаси унчалик хавфли бўлмади. Ҳимоячилар тўпни марказга тепиб юборди.

35. Хавфли вазияттттт!! Гамшик жамоадошининг ажойиб пасидан кейин рақиб пости ёнида тўп билан пайдо бўлди. Аммо зарба беришга улгурмади.

30. Ниҳоят, Словакия ҳам ҳужумга ўтди. Грошовски рақиб жарима майдончаси ичида тўпни шеригига оширганди. Аугустинссон тўпни қорни билан қайтариб юборди.

28. Ажойиб вазият! Аугустинссон рақиб жарима майдончаси ёнида тўпни олдириб, тезда олиб қўйди ва жарима майдончасига узатди. Бергнинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини Дубравка муштлари билан уриб юборди.

24. Куцкага қарши фол ишлатгани учун Олссон огоҳлантирилди.

21. Швеция бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди ва ҳужумда Кошельникка қарши фол ишлатилди.

17. Учрашув асосан Словакия ярим майдонида ўтмоқда. Аммо вазиятлар кўрмаяпмиз.

13. ЗАРБААААА!! Жаримадан оширилган тўпга Экдаль боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

10. Шведлар яна ҳужумда. Ўнг қанотдан оширилган тўп учун Берг ҳамда Пекарик кураш олиб борди. Маркус қоидани бузди ва тўп оқ кийимлиларга берилди.

6. Шведлар босимни оширмоқда. Ларссоннинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. Ларссоннинг зарбасини Дубравка қийинчилик билан ушлаб олди.

2. Учрашув старти қўпол фол билан бошланди. Олссон рақиби Шкриньярни йиқитиб юборди. Швед ўз айбини тан олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

17:57. Швеция давлат мадҳиясини ҳам тингладик. Учрашувни бошлашга шай ҳолатдамиз!

17:56. Стадион узра Словакия мадҳияси янгради.

17:54. Демак, термалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бир неча дақиқалардан кейин Евро-2020нинг E гуруҳи 2-туридан ўрин олган Швеция - Словакия учрашуви старт олади. Баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика