RU

Последние новости

10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  3 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  24 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  10 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13

Энди "Пахтакор" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари расман эълон қилинади Новости

Энди "Пахтакор" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари расман эълон қилинади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими, "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев "шерлар" аъзолари ва мураббийлари билан клубнинг Қибрайда жойлашган машғулотлар базасида учрашув ўтказди.

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилди.

"Учрашувда клуб ва жамоа олдида турган муаммолар, уларнинг ечимлари, “Пахтакорнинг” келажак фаолияти муҳокама этилди.

Клуб олдида турган молиявий мажбуриятлар шу кунларда ижобий ҳал этилди. Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 млрд. сўм пул маблағлари ҳисобидан шу кунгача йиғилиб қолган футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорликлар бартараф этилди.  


Бундан буён "Пахтакор" футбол клуби фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилиши тўғрисида Ж.Ортиқхўжаев алоҳида таъкидлади. 

Футболчилар ишлаб топадиган маблағлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади. Бу эса айни пайтда катта футбол арафасида турган ёшларда профессионал футболчи бўлиш иштиёқининг ўсишида, клуб аъзолари ўртасида эса соғлом рақобат юзага келишида ижобий аҳамият касб этади.

Ўсиб келаётган ёш авлодга шароитларни яхшилаш, иқтидорли футболчиларни танлаб олишга эътибор қаратилиши, уларга бунда имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Ёшларни футбол билан шуғулланиш ва профессионал футболчи бўлишга қизиқишини ошириш, клубнинг тўлиқ узвий тизимда ишлашини таъминлаш учун ривожлантириш қуйи бўғинлардан бошланиши алоҳида таъкидланди.


Бу ўзгаришлар нафақат “Пахтакор”нинг, балки бутун ўзбек футболининг ривожланишига туртки бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилди. “Пахтакор” бош мураббийи голландиялик Питер Хёйстра ҳам клубда бошланаётган туб ўзгаришлар, йўлга қўйилажак шаффоф тизим ҳар қандай жаҳон миқёсидаги футбол клубининг асосий мезони эканини таъкидлади" - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика