RU

Последние новости

08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  0 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  7 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  11

Евро-2020. Россия кичик ҳисобда ғалабага эришди Новости

Евро-2020. Россия кичик ҳисобда ғалабага эришди

Евро-2020 доирасида Финляндия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ушбу саҳифа орқали учрашувдан матнли трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


Финляндия - Россия 0:1

Гол: Миранчук 45+3.

18:00. "Санкт-Петербург" стадиони

Россия: 16. Матвей Сафонов, 14. Георгий Джикия, 8. Дмитрий Баринов, 3. Игорь Дивеев, 11. Роман Зобнин, 7. Магомед Оздоев (19. Рифат Жемалетдинов 61), 2. Марио Фернандес (4. Вячеслав Караваев 25), 23. Далер Кузяев, 17. Александр Головин, 15. Алексей Миранчук (26. Максим Мухин 85), 22. Артём Дзюба (9. Александр Соболев 85)

Захира: 12. Юрий Дюпин, 1. Антон Шунин, 24. Роман Евгеньев, 5. Андрей Семёнов, 6. Денис Черишев, 21. Даниил Фомин, 25. Денис Макаров, 10. Антон Заболотный.


Финляндия: 1. Лукаш Градецки, 22. Юкка Райтала (13. Пюрю Сойри 75), 4. Йоона Тойвио, 2. Паулус Араюури, 3. Даниэль О`Шонесси, 18. Йере Уронен, 8. Робин Луд, 11. ОРасмус Шюллер (19. Йони Кауко 67), 6. Глен Камара, 20. Йоэль Похьянпало, 10. Теему Пукки (21. Ласси Лаппалайнен 75).

Захира: 12. Ессе Йоронен, 23. Ансси Яаккола, 5. Лео Вяйсянен, 9. Фредрик Йенсен, 14. Тим Спарв,  17. Николай Алхо, 24. Онни Валакари, 25. Роберт Иванов, 26. Маркус Форсс.

Огоҳлантиришлар: Камара 22, Баринов 27, Оздоев 34, Джикия 88, О'Шонесси 90.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Россия дастлабки ғалабасини қўлга киритди ва ўз ҳисобига уч очкони қўшиб қўйди!

90+2. Россия қўшимча дақиқаларни ҳужумда ўтказмоқда.

90. Ҳакам 5 дақиқа вақт қўшиб берди. 

90. О'Шонессига сариқ карточка. Соболевга қарши қарши қўпол ўйин учун. 

88. Джикияга огоҳлантириш.

88. Яна бир хавфли вазияттт! Араюрининг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

85. Россияда яна ўзгаришлар: Миранчук ўрнига Мухин, Дзюба ўрнига Соболев ўйинни тугатиб қўяди. 

75. Финларда иккита ўзгариш. Райтала ўрнига Сойри, Пукки ўрнига Лаппалайнен майдонга тушди.

72. Зарбааа! Кузяевда жуда ажойиб имконият юзага келганди. Лекин бу вазиятда Градецки ажойиб сейв амалга оширди!

68. Финлар сафида Шуллер ўрнига Кауко баҳсни давом эттиради. 

61. Оздоев ўрнига Жемалетдинов майдонга тушди.

60. Головиндан яна бир зарба. Жуда юқорига!

53. Пуккидан зарба. Дарвозабон қайтариб юборди.

51. Зарбаааа! Головиннинг узоқдан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+3. ГОООЛ! Миранчук чап оёғида дарвозабоннинг тўққизлигига жойлади! Чиройли гол!

45. Ҳакам биринчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берди. 

41. Россияликлар олдинга ўтишмоқда. Аммо финляндияликлар яхши ҳимояланишмоқда.

34. Оздоев рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.  

27. Баринов Камарага нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

25. Россияда мажбурий ўзгариш: Фернандес ўрнига Караваев майдонга тушди. 

(Жароҳат олган Фернандес айнан шу тарзда майдонни тарк этди)


24. Марио Фернандес ҳаводаги курашда жароҳат олди. 

22. Камарага сариқ карточка кўрсатилди.

20. Финляндияликлар қарши ҳужумда фаол. Похьянпало ҳозиргина ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

16. Маълумот учун, ўйинда номинал мезбонлар Финляндия терма жамоаси. Ўйин эса Санкт-Петербургдаги стадионда ўтказилмоқда.

12. Хавфли вазияятттт!!! Дзюбанинг берган зарбаси финлар дарвозаси устунига тегиб қайтди. Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.


(Ҳисобга олинмаган гол киритилган вазият)

4. Гол ҳисобга олинмади. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. Ҳисоб 0-0! Давом этамиз.

3. Финляндиялик футболчи Похьянпало ўнг қанотдан етказиб берилган зарбадан сўнг боши билан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тезкор гол!

2. Россия дастлабки дақиқаларда фаол.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Баҳсни россиялик футболчилар бошлаб беришди!

-Давлат мадҳиялари янграмоқда.

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Евро-2020 2-тури доирасида Финляндия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика