RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ойбек Бозоров қатнашди.

"Эртага биз учун ҳам, рақиб учун ҳам муҳим ва ҳал қилувчи баҳс. "Олтин Аср" жиддий ва тажрибали жамоа, қийин ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Ҳал қилувчи баҳсга барчамиз тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Менимча кичик финал бўлади деб ўйлайман. Бор кучимиз билан ўйнаймиз ва тайёргарликни ўйинда кўрсатмоқчимиз", - дейди Ойбек Бозоров.




- Эртага "Насаф"ни дуранг ҳам қониқтиради. Бундай паллада дуранг учун майдонга тушиш хавфли, футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йигитлар билан гаплашиб олдик. Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. "Олтин Аср" жамоасини яхши ўрганиб чиқдик ва таркибида Туркманистон терма жамоасининг кўплаб ўйинчилари борлигини кўрдик, тажрибали жамоа. Шу боис бўшашмаймиз ва ғалабани кўзлаб ўйнаймиз.

- "Олтин Аср" сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўп. "Насаф"да эса асосан ёш ва кичик футболчилар ўйнайди. Бу яккакурашларда панд бериб қўймайдими?

- Ҳақиқатдан ҳам бўлажак рақибимиз яккакурашларда анча яхши ўйнайди. Лекин футболда бу муҳим аҳамият касб этмайди, эртага рақибдан тезроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак. "Олтин Аср"нинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки эртага йигитларимиз вазифани уддалашади.

- "Хўжанд" билан ўйиннинг биринчи таймида 3:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда эса гол бўлмади...

- "Хўжанд" билан ўйинга жиддий тайёрландик ва биринчи таймда бор кучимиз билан ўйнадик. Танаффус вақтида йигитларга кейинги ўйинга ҳам кучингизни асранг дедим. Лекин ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини ва бўшашмасликни сўрадим. Исталган жамоа 3:0 ҳисобидан кейин бироз эҳтиёткор ўйнайди. Тўғри иккинчи таймда ҳужумда бор кучимиз билан ўйнамадик ва кейинги баҳс ҳақида ўйлай бошладик. Ўзгаришлар қилдик ва ёшларни майдонга туширдик.




- Дастлабки икки турда "Олой" ва "Хўжанд" билан ўйнадинглар. Қайси ўйин жамоаингиз учун осон ўтди?

- "Олой" билан баҳснинг иккинчи тайми. Сабаби биринчи таймнинг ўзида кўп вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда 4та гол урдик. "Хўжанд" эса ўз майдонида ўйнади ва "Олой"дан бироз кучли эканлигини кўриниб турди.

- Бу таркиб билан "Насаф" ОФК кубоги финалига етиб бора оладими?

- Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак таркибимизни бироз кучайтиришимиз керак. Миллий чемпионатимиз ва кубокда ҳам юқори мақсадларни қўйганмиз. ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ёзда таркибимизни кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб олганмиз.

- "Олтин Аср"нинг кучли томонларини санаб бера оласизми?

- Кучли томони рақибнинг тажрибали футболчилари кўплиги. Таркибда Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари бор.




- Рақиб сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўплигини айтдик. Лекин тезлиги бироз пастроқ. Сиз эса чаққон ва кўп финт кўрсатасиз. Бундай рақибларга қарши ўйнаш қанчалик қийин?
Ойбек Бозоров:
- Билмадим, эртага ўйинда кўрамиз. Айтганингиздек бўйдор футболчиларнинг тезлиги бироз пастроқ бўлади, ўйинда барчасини кўрамиз.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика