RU

Последние новости

02:10Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад" 3:4 (онлайн ҳисоб)  44 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  10 00:45"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди  1 00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  6 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  2 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  9 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  6 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Шомуродов кейинги ўйинда янада яхши ҳолатда бўлади" Новости

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Шомуродов кейинги ўйинда янада яхши ҳолатда бўлади"

Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш доим ёқимли. Ўйин уларга манзур келган бўлса биз бундан хурсандмиз. Гана яхши жамоа эканлигини кўрдингиз. Ғалаба қозониш ва мухлислар ишончини олиш яхши, деди Абрамов.

- Бугун марказий ҳимояда ўйнаган наманганлик Азим Аҳмедовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Унинг кўрсатган ўйинини ёмон дея олмайман. Бу чизиқда муаммолар борлиги сабаб унга имконият бериб кўрдик. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Биз барчага имконият берамиз. Ўзбекистон паспортига эга барча футболчилар терма жамоага номзод. Суперлигада эндигина учта тур ўтди. Кейинги ўйинларни яна кузатамиз. Наманганлик футболчилар кучлилигини кўрсатса, яхши даражада тўп тепса чақирув олишади. 

- Ғалаба билан табриклаймиз. Терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар ташкил қилганига қарамасдан реализация паст бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? Шунингдек Элдор Шомуродовдан кўп нарса кутилганди...

- Хорижда ўйнаётган легионерлар узоқ парвозларни амалга ошириб етиб келишди. Уч кун ичида тикланишди ва мослашишди. Ҳамма футболчилар ҳар хил ҳолатда эди. Элдор Шомуродовни вақтлироқ захирага олишни режалаштиргандим. Тўғри, у вазиятлардан фойдалана олмади. Кейинги учрашувда унинг ҳолати янада яхшироқ бўлади, деб ўйлайман. 

- Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли эди. Жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам хатога йўл қўйди...

- Дарвоза чизиғи муаммоли чизиқлардан бири ҳисобланади. Терма жамоага номзод дарвозабонларни кўздан кечиришда давом этамиз. Майдондаги қолган футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Лекин уларни ҳеч ким пайқамади. Дарвозабонда доим масъулият юқори бўлади. Илёсов иқтидорли дарвозабон. 

Яна қайтраман дарвоза чизиғи оғриқли нуқтамиз. Марказий ҳимоячиларни яна кўрамиз. Шу нуқта ҳам муаммойимиз ҳисобланади. 

- Ироқ билан ўйинда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?

- Ҳозир қайноқ кайфиятда бирор фикр билдириш қийин. Эртага барчаси аниқ бўлади. Кимдир жароҳат олган, яна кимдирда бошқа муаммо бор. Наманган шаҳрига ва мухлисларга яна бир бор раҳмат айтаман.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика