RU

Последние новости

12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  0 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  1 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  0 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  8 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  7 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  6 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  18 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  9 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  3 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  16 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  4 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари. "Турон" мураббийи ва клуб президенти жазоланди Новости

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари. "Турон" мураббийи ва клуб президенти жазоланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 13-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “АГМК” учрашувида “АГМК” футболчиси Илхомжон Хамроев рақибига зарба беришга уринганлиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Машъал” учрашувида “Машъал” футболчиси Муҳаммад Юлдашев учрашувда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси футболчининг кўкрак қисмига тепгани учун 2 та ўйинга четлаштирилди.

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. “Турон” клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.

Ўзбекистон “U-21” биринчилиги 1-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U-21” – “Сўғдиёна U-21” учрашувида “Навбаҳор лочинлари U-21” футболчиси Исломжон Абдуллаҳонов ва “Сўғдиёна U-21” футболчиси Нодирбек Қўйбоқов ўйин расмийларига хақоратли сўзлар ишлатгани учун уларга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси кўрилди. Шунингдек, мазкур баҳсда “Сўғдиёна U-21” бош мураббийи Расул Хаитов ўзини назорат қила олмай, майдонга тушиб, рақиб жамоаси ва ўз жамоаси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.


Видео. "Турон" клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев: "Қачонки ҳалоллик бўлса, кейин Ўзбекистон ЖЧга чиқади, унгача орзу ҳам қилманглар"        

Видео. Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"          

Рейтинг: -167   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика