RU

Последние новости

23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  0 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  0 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:45Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  65 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  15 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  6 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти Новости

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти

Тиббиёт ва технологияларнинг ривожланиши футболда ёш чегарасини юқорига кўтаряпти.

Тез орада 40 ёшга тўладиган Златан Ибрагимович кўрсатаётган ўйин даражаси, тўхташ нималигини билмаётган Роналду ва Месси, "Йокогама" билан шартномасини узайтирган 53 ёшли Кацуйоси Миура  ҳақида биласиз.

Бугун Франция чемпионатида тўп тепаётган энг қари футболчи ҳақида маълумот берамиз. Бу — "Монпелье" сардори Виторино Илтон ҳисобланади. У 1977 йилда Бразилия пойтахтида туғилган. "Шапекоэнсе" тарбияланувчиси Европага кўчиб ўтганига 19 йил бўлди. Дастлаб, Швейцария чемпионати, кейин Франция 1-лигасининг "Бастия" ва "Ланс" клубларида тўп тепган Илтон учун 2008 йилда "Марсель" раҳбарияти 5 млн евро тўлади. "Олимпик"даги 3 йиллик фаолиятидан кейин "Монпелье" таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилган Виторино ҳамон яшил майдонда жавлон урмоқда. У Франциянинг 2 карра чемпиони ҳисобланади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 та ўйинда майдонга тушиб, умумий 727 дақиқа ҳаракатланган. Бразилиялик марказий ҳимоячининг "Монпелье" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Илтон ўтган йилнинг сентябрь ойида Лига 1 да майдонга тушган сўнгги 64 йилдаги энг кекса футболчига айланган эди. Агар томонлар ўртасидаги ҳамкорлик яна 6 ойга узайтирилса, бутун чемпионат тарихидаги рекорд янгиланиши мумкин.

Маълумот учун,  қариялар рўйхатининг 2-поғонасини "Марсель" дарвозабони Йоанн Пеле банд қилиб турибди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика