RU

Последние новости

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  31 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  23 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  53 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Новости

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Англия чемпионати 17-туридан ўрин олган марказий ўйин матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Челси" – "Манчестер Сити" 1:3

Голлар: Гюндоган (18, 0:1), Фоден (21, 0:2), Де Брюйне (34, 0:3), Хадсон-Одои (90+2, 1:3).

Челси – Менди, Зума, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Чилуэлл, Маунт, Ковачич (Хавертц, 77), Зиеш (Хадсон-Одои, 64), Канте (Гилмор, 64), Пулишич, Вернер.

Манчестер Сити – Стеффен, Рубен Диаш, Стоунз, Жоау Канселу, Зинченко, де Брюйне (Агуэро, 86), Фоден (Марез, 86), Родри, Гюндоган (Фернандиньо, 75), Стерлинг, Бернарду Силва.

Огоҳлантириш: Пулишич (45), Канте (53), Ковачич (71).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Сити" "Челси"дан 3 очкога ўтиб кетмоқда, "шаҳарликлар"да яна икки ўйин бор.

90+2. ГОООООЛЛЛЛ!! Хадсон-Одои ҳисобни бироз бўлса-да, кичиклаштирди. Зато, йирик ҳисоб эмас)

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

89. Бугун Вернер ҳеч нимани эплай олмади. Ҳозир бурчак зарбаси вақтида тўпни эмас, байроқчани тепиб юборди.

83. Кевин де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

79. "Челси" бурчак зарбасидан унум чиқара олмади.

77. Вернерга ҳаворанг либос бериб қўйсангиз бўлгани. У бугун "Сити" учун ўйнамоқда)

74. Гвардиола жамоалари доим учта гол урилганидан кейин "эконом" режимга ўтиб олади. Ёмон эмас.

70. "Челси" жуда ва жуда ёмон ўйнамоқда. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ўйинлар ўхшамаяпти.

65. "Челси" менимча бекорга янги титуль ҳомийсини олиб келмаган. Бу кўплаб ҳисобларда акс этмоқда.

62. ЗАРБАААААА!! Кевин де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди.

58. Ўйин назорати "Сити" томонида. Аммо, лекин, бироқ... "Сити" очиғини айтиш керак рақибини аямоқда.

54. ЗАРБАААААА!! Родрининг зарбасини Менди қайтарди! Сейв ажойиб чиқди!

50. "Сити"нинг ҳужуми ўхшамади. Тўп Менди томон кетиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Тайм "Сити"нинг ҳам ҳисобдаги, ҳам ўйиндаги катта ташаббуси билан якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ҳисоб йириклашишига бир баҳя қолди. Гюндоган дублини нишонлаши мумкин эди. Зарба ноаниқ.

36. "Челси"да яна бир вазият. Стерлингнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

34. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! "Челси" ҳимоясида катта бўшлиқ, Стерлинг тўпни қабул қилиб олди ва Кантедан ўтиб кетди. Зарбани тўсин қайтарди. Де Брюйне бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

28. ЗАРБААААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Канселу зарба берди. Ноаниқ.

26. Зума ҳужумга ўтиб кетаётган Фоденни йиқитди. "Сити"да жарима зарбаси.

23. Бернарду Сильванинг зарбасини Менди ушлаб олди.

21. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Фоден ҳисобни ўзгартирмоқда. "Челси" ҳимоячилари дарвозаси ёнига "Хуш келибсиз" ёзувини илиб қўймоқда!

18. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Гюндоган бир ҳаракати орқали ортидаги рақибидан ўтиб кетди ва кучли зарба бериб, ҳисобни очди!

16. ЗАРБАААААААААА!!! Ўйинда голга тортадиган энг хавфли вазият юзага келди. Канселунинг пасидан кейин Кевин де Брюйне бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.

12. УХХХХХХХ!! Родри тўпни олдириб қўйди ва тезда жуда вахшийона тарзда олиб қўйди. Вазият чигаллашиб кетиши мумкин бўлганди.

9. Қанотдан оширилган тўпга Пулишич боши билан зарба берди. Аммо тўпга ета олмади.

6. Зийешнинг зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

4. УХХХХХ!! Родри оширган тўпни Стеффен ушлаб олди. "Челси"да ҳисобни очиб олиш учун қулай имконият!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Факт шундаки, "Челси" бугунги рақибига қараганда 10та кўп гол урган. Бироқ "шаҳарликлар" "Челси"дан кўра 6та кам гол ўтказиб юборган.

- Эслатиб ўтамиз, турнир жадвалида икки жамоанинг очколар тенг - 26. Бироқ манчестерликлар лондонликларга қараганда 2 ўйин кам ўтказган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари баҳс олиб боришади. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика