RU

Последние новости

10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  0 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  0 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  0 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  7 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  4 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  2 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  4 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  8 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3

АПЛ. Сафарда иродали ғалабага эришган МЮ турнир жадвалида 3 поғона юқорилади Новости

АПЛ. Сафарда иродали ғалабага эришган МЮ турнир жадвалида 3 поғона юқорилади

АПЛнинг 13-тури доирасидаги "Шеффилд" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Шеффилд Юнайтед – Манчестер Юнайтед 2:3

"Брэмелл Лэйн"

Гол: Макголдрик (5, 1:0), Рэшфорд (26, 1:1), Марсьяль (33, 1:2), Рэшфорд (51, 1:3), Макголдрик (87, 2:3).

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Башем, Болдок, Иган, Ампаду, Берк (Брюстер, 74), Флек, Робинсон, Берге (Жагелка, 12, Муссе, 63), Стивенс, Макголдрик.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Теллес, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 79), Матич, Погба, Рэшфорд, Гринвуд (Мата, 74), Марсьяль (Мактомини, 90).

Шеффилд Юнайтед

Дэвид Макголдрик - 5', Дэвид Макголдрик - 87'

Премьер-лига . Тур 13

18/12/2020, 01:00

3
:
2
Завершен

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 26', Антони Марсьяль - 33', Маркус Рэшфорд - 51'

Стадион: Bramall Lane, 0 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
5'  Дэвид Макголдрик
5'  Оливер Берк
12'  Сандер Берге (Фил Джагелка)
51'  Фил Джагелка
63'  Фил Джагелка (Лис Муссе)
70'  Джон Иган
74'  Оливер Берк (Риан Брюстер)
87'  Дэвид Макголдрик
90'  Джек Робинсон
26'  Маркус Рэшфорд
26'  Виктор Линделеф
33'  Антони Марсьяль
51'  Маркус Рэшфорд
51'  Антони Марсьяль
74'  Мэйсон Гринвуд (Хуан Мата)
80'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)
90'  Антони Марсьяль (Скотт Мактоминей)
90'  Дин Хендерсон
90'  Поль Погба

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ яна бир бор иродали ғалабага эришди ва турнир жадвалида "Вест Хэм", "Манчестер Сити" ҳамда "Челси"ни ортда қолдирган ҳолда 6-ўринга кўтарилиб олди.90+2. ХЕНДЕРСОНННННН!!! Муссе кучли ва аниқ зарба йўллади. Диндан супер сейв!

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сульшер ҳимояга янада қаттиқроқ эътибор қаратишни бошлади. Марсьяль ўрнига Мактомини майдонга тушди.

87. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Линдельоф қайтаришда хатоликка йўл қўйди ва тўп Макголдрикка тегиб, дарвозага кириб кетди!

86. МЮ ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумларга таянмоқда.

82. Тўп Магуайрнинг қўлига тегди. "Шеффилд"да хавфли нуқтадан жарима зарбаси!

78. ЗАРБААААА!!! Марсьяльнинг қанотдан оширган тўпини Мата дарвозага йўллади. Рэмсдейл тўпни ушлаб олди.

77. Муссенинг кучли зарбасини Дин Хендерсон ушлаб олди.

75. УХХХХХХХ!!! Марсьяль бўш қолган дарвозани демаган бўлардиму, бир неча ҳимоячилар қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олмади.

73. Бу сафар Бруну жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

71. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

69. МЮ жарима зарбасига эга бўлмоқда. Тўп олдида Маркус.

67. УХХХХХХ!! Гринвуднинг кучли зарбасини Рэмсдейл бурчакка чиқариб юборди.

63. Флек бурчакдан МЮ дарвозасини нишонга олди. Хендерсон эса тўпни бурчакка чиқариб юборди.

61. УХХХ!! Бруну чиройли пас берганди Антонига. Марсьяль эса ноаниқ пас берди...

57. Теллес бурчакдан Бруну томон тўпни узатди. Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

55. Ана энди МЮ ҳар томонлама назоратни қўлига олди.

51. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Рэшфорд дублини расмийлаштирмоқда!

47. МЮ жарима зарбасига эга бўлди. Теллеснинг узатган тўпини Марсьяль боши билан рақиб пости томон йўллади. Ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45+2. "Шеффилд" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади ва тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45. Дэвид Макголдрик яна бир бор узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

43. УХХХХХХХ!!! Дин Хендерсон рақибининг кучли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

42. Погбага нисбатан фол ишлатилди. МЮда стандарт.

37. ХЕНДЕРСОНННН!! Макголдрик чап қанотдан бир неча рақибини алдаб ўтиб, зарба берди. Дин тўпни оёқлари билан қайтарди.

35. УХХХХХХ!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Рэмсдейл қайтаришга муваффақ бўлди.

33. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Марсьяль ҳам чиройли пасни кўкка совурмади. 

32. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Теллеснинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

30. УХХХХХ!! Макголдрикнинг қанотдан оширган тўпини Башем МЮ дарвозаси томон йўллашга ҳаракат қилди. 

26. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Линдельофнинг супер пасидан кейин Рэшфорд кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирмоқда!

25. Ҳозирча манкунианликларнинг ўйини умуман ўхшамаяпти.

22. Тўп назорати МЮда бўлса ҳам футболчилар уйғона олишмаяпти.

19. УХХХХХХХХ!!! Брунунинг супер пасидан кейин Рэшфорд рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва ноаниқ зарба берди. Бу вазиятда оффсайд ҳам қайд этилди.

17. ЗАРБААААААА!! Флекнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

15. Бруну Марсьяль томон тўпни узатди. Бироқ қанот ҳаками йўқ жойдан оффсайд топди. Бу вазиятда Антони ҳам тўпга ета олмаганди.

12. "Шеффилд" таркибида ўзгариш бўлди. Берге ўрнига Жагелка майдонга тушди.

10. Марказдан Бруну томон тўп узатилди. Бироқ дарвозабон тўпга пешвоз чиқди.

5. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Хендерсоннинг хатосидан кейин Макголдрик ҳисобни очди!

4. "Шеффилд" бурчак зарбасига эга бўлди. Хендерсон тўпни қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. "Манчестер Юнайтед" бугун "Брэмелл Лэйн"да меҳмон бўлади. Учрашувни сизлар билан бирга Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика