RU

Последние новости

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  40 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Суперлига. "Андижон" "Пахтакор"га мағлуб бўлди ва ўтиш ўйинида ўйнайди Новости

Суперлига. "Андижон" "Пахтакор"га мағлуб бўлди ва ўтиш ўйинида ўйнайди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига. 26-тур
ПАХТАКОР – АНДИЖОН 2:0
3 декабрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Гол: Драган Черан 32, 1:0 Жавоҳир Сидиқов 33, 2:0

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 77.Эрен Дердийок, 99.Жавоҳир Сидиқов.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 11.Игор Сергеев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18. Хожимат Эркинов, 28. Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.

“Андижон”: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнуд Авилов, 6. Бахтиёр Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдуллох Олимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 28. Фарҳод Соҳибжонов, 33. Дониёр Абдуманнонов, 80. Шаҳбоз Жумабоев.
Захира: 13. Муҳаммадсолих Убайдуллаев, 11. Сирож Мелиев, 20. Асилбек Азизов, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 99. Жамшид Ҳомидов.


Пахтакор

Драган Черан - 32', Жавохир Сидиков - 33'

Суперлига. Тур 26

03/12/2020, 14:00

0
:
2
Завершен

Андижан

45'
90'
32'  Драган Черан
33'  Жавохир Сидиков



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Андижон" Суперлигада қолиш учун "Нефтчи"га қарши ўйнайди.

90. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда, воқеалар ривожи шу зайилда давом этса "Андижон" Суперлигада қолиш учун Про лигада иккинчи ўринни эгаллаган "Нефтчи" билан куч синашади.

81. Ўзгариш. "Пахтакор"да Сардор Собирхўжаев ўрнига Диёр Ҳолматов туширилди

80. Ўзгариш. "Андижон"да Шаҳбоз Жумабоев ўрнига ЖамшидҲомидов, Фарҳод Бекмуродов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров туширилди

77. Ўзгариш. "Пахтакор"да Анзур Исмоилов ўрнига Шаҳзод Азмиддинов, Аброр Исмоилов ўрнига Садриддин Абдуллаев туширилди

71. Огохлантириш. "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов огохлантирилди.

69. Ўзгариш. Абдулло Олимов ўрнида Сирож Мелиев ўйинни давом эттиради.

63. Зарбаааа. Эрен Дердийооок. Ҳужумчининг хавфли зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди

58. Ўзгариш. "Андижон"да Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Муҳаммад Йўлдошев туширилди

45. Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди.

44. Зарбаааа.Эрен Дердийокнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Элдор Адхамов бартараф этди.

Меҳмонлар таркибида Фарҳод Сохибжонов фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг йўллаган икки зарбаси ҳавфли чиқди.

36. Зарбаааа. "Андижон" футболчисининг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбасини рақиб посбони осонликча ушлаб олди.

Учрашувда темп ошди. 

33. Гоооооол. "Андижон"га нималар бўлмоқда? "Пахтакор" биринчи голдан сўнг дарҳол иккинчи голни урди. Машариповнинг яна бир узатган тўпи ҳимоячилардан қайтгач, Жавоҳир яқин масофадан дарвозани ишғол қилди 2:0

32. Гоооооол. Драган Чераааан. Машарипов қанотдан оширган тўпни дарвозабон қайтаргач, Драган дарвозага аниқ зарба йўллади 1:0

25. Драган Черан рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган эди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

23. "Пахтакор"дан ҳавфли ҳужуууум. Ўйин тизгини мезбонлар томонида.

20. Мезбонлар жарима зарбасини "Андижон" ҳимоячилари бартараф этди. Элдор Адхамов маҳоратини кўрсатди.

12. "Андижон"нинг ҳужуми якунига етмай қолди. Ўйин тенгкурашлар остида давом этмоқда.

Икки жамоада ҳам иштиёқ ва хоҳиш юқори эканлигини сезиш қийин эмас. Тўп назорати майдон эгаларида.

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Демак, бошладик! 

Қизиқарли ўтиши кутилаётган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бошланиш арафасида.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "шерлар" 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган эди. 

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Андижон" керак бўлса икки ҳисса куч билан ўйнашга ва майдонда борини беришга мажбур. "Пахтакор" эса мухлислари кўз ўнгида чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Биргаликда воқеалар ривожини кузатамиз. 

Ишонинг бугун оддий ўйин бўлмайди, гарчи мезбонлар учун мазкур учрашув аҳамиятсиз бўлса, "Андижон" учун ҳаёт ва мамот ўйини бўлади. Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари учун "Пахтакор" стадионида қўлга киритилган ҳар қандай очко муҳим ҳисобланади. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ихлосмандлари. Суперлига 2020 мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика