RU

Последние новости

21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  0 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  1 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  11 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  42 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  5 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5

Беларусь. "Шахтёр" ғалабага эришди ва чемпионлик учун имкониятини сақлаб қолди Новости

Беларусь. "Шахтёр" ғалабага эришди ва чемпионлик учун имкониятини сақлаб қолди

Беларусь чемпионати 29-тур доирасидаги "Рух" - "Шахтёр" (Солигорск) ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Рух" - "Шахтёр" 1:2

Гол: Антич (8, 0:1), Садовский (14, 1:1), Архипов (1:2).

"Рух" Брест – Степанов, Мигунов, Ковтун, Рахманов, Антилевский, Нвафор, Гречихо, Шевченко, Петренко (Колпачук, 65), Богомольский, Садовский.

"Шахтёр" – Чесновский, Сачивко, Антич, Хадаркевич, Бегунов, Кендыш, Сзоке, Подстрелов, Иванович, Яхшибоев, Архипов.

Огоҳлантириш: Ковтун (56), Антилевский (67).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлади.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Яхшибоев рақибини таъқиб қилиш чоғида қоидани бузди ва тўп мезбонларга олиб берилди.

87. Подстреловнинг зарбасини Колпачук бурчакка чиқариб юборди.

84. УХХХХХ!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Дарвозабон аввалига жарима майдончаси ташқарисидан тепилган тўпни, кейинчалик "пешонасининг пасидан" йўлланган зарбани қайтарди!

82. УХХХХ!! Подстрелов "Рух" жарима майдончаси ичига кириб келаётганди. Шевченко уни "чопди" ва сариқ олди.

78. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Мигунов "Шахтёр" жарима майдончаси ичига кириб келди. Уни Бегунов тўхтатди!

74. УХХХХХХ!! Подстреловнинг зарбасини Степанов қийинчилик билан қайтарди!

70. БАТЭ 2 дақиқада яна иккита гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Барчаси охирги турга қолиши мумкин.

66. УХХХХХ!!! "Рух" футболчиси "Шахтёр" футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди. Унга сариқ  карточка кўрсатилди.

64. Шевченко узоқ масофани босиб ўтиб, Чесновский қўриқлаётган дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.

60. ЗАРБААААА!! Садовскийнинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

57. "Шахтёр" жарима зарбасига эга бўлди. Античнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

53. Бегунов узоқ масофадан "Рух" дарвозасини нишонга олди. Ҳимоячиларга ҳос зарба!

50. ЗАРБААААААААА!! Архиповнинг супер пасидан кейин Подстрелов яқин масофадан кучли ва ноаниқ зарба йўллади.

48. Иккинчи бўлимдаги илк ҳужумни "Рух" уюштирди. Чап қанотдан нвафор ҳужумга ўтди, бироқ рақибининг таъқиби сабабли тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45. Биринчи бўлимга ажратилган вақт тугашига 5 сония қолганида бош ҳакам хуштагини чалиб, таймни якунлади.

43. "Бельшина"га қарши баҳс олиб бораётган БАТЭ ҳисобни очди.

40. Антилевский чап қанотдан тўпни "шахтёр" жарима майдончаси ичига оширганди. Антич ҳаводаги курашда рақибидан устун келди.

36. "Шахтёр" ҳужумга ўтди. Жасур яна бир бор рақибини алдаб ўта олмади. Ҳозирча унинг рейдлари ўхшамаяпти.

34. Гречихонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Чесновский ушлаб олди.

31. УХХХХ!!! Хавфли вазият юзага келди. Мигунов ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига оширганди. Богомольский яқин масофадан зарба бера олмади.

28. Архипов тўпни Яхшибоевга оширганди. Жасур рақибини алдаб ўта олмади. Меҳмон жамоанинг босими ошиб бормоқда.

24. Подстреловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

21. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! Жамоадошининг супер пасидан кейин Артём Архипов осонлик билан дарвозага тўпни киритди!

17. Хадаркевич ҳужумдаги шеригига тўпни оширишни ўрнига дарвозабонга ташлаб берди. У ерда меҳмонлардан ҳеч ким йўқ эди...

14. ГОЛ! Чап қанотдан оширилган тўпни Всеволод Садовский дарвозага киритди. Ҳимоячилар вазиятни жимгина кузатиб туришди.

11. Тўпни меҳмонлар ушлаб туришибди. Бироқ вазиятлар йўқ.

8. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Сокин бошланган учрашувда Антич жаримадан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни очди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиши учун барча нарса шай!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Рух" - "Шахтёр" учрашувига қаратамиз. Чемпионлик учун курашаётган солигорскликлар бу йўлдаги юришини давом эттиради.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика