RU

Последние новости

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  43

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади Новости

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Терма жамоамиз иштирокидаги ўртоқлик ўйинларини кузатдингиз. Натижа қониқарсиз, саволлар етарлича.

Мухлислар ва мутахассислар орасида Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқулов мунтазам равишда майдонга туширилаётгани борасида эътирозлар кўпайиб кетди. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Саволлар эса Абрамовнинг манзилига йўналган.

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Миллий жамоанинг етакчи вакиллари (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Остон Ўрунов, Элдор Суюнов ва бошқалар) бу йиғинда иштирок этмаганини ҳисобга олсак, 2-вариант ўз-ўзидан чиқитга чиқади.

Демак, Вадим Абрамов терма жамоага номзод ўйинчиларни, уларнинг имконият даражасини (молиявий аҳволи эмас, майдондаги салоҳияти назарда тутилмоқда) текшириб олишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса, савол туғилади: наҳот Абрамов мавсум давомида қўл остида ўйнаб келган Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқуловнинг потенциалини ҳамон билмайди? Акс ҳолда, йиғинга бутунлай бошқа ўйинчиларни жалб қилган бўлар (масалан, Малайзия чемпионатида ажойиб мавсум ўтказган Санжар Шоаҳмедов), ёки Ҳусниддин Алиқуловга ҳам ўйнаш имкониятини берар эди...

Мухлислар орасида эътирозлар кўпайгани ҳақида айтгандик. Эмишки, Абрамов "Бунёдкор" футболчиларини терма жамоа сафида ўйнатиш орқали уларни хориж клублари учун реклама қилаётган бўлиши мумкин экан. Бу борада ҳақиқатни билмаймиз, лекин ҳақли савол туғилади: нега терма жамоа ролида манфаатларнинг эҳтимолий тўқнашуви юзага келишига ўрин қолдирилган? Балки, Абрамов миллий жамоа ёки клубдан бирини танлайдиган вақт келгандир. Нақл бор-ку: "Икки қайиқнинг бошини тутган охирида чўкади". Бу ҳақда ЎФА мутасаддилари бош қотиргани маъқул. Терма жамоани олдинда жуда ҳам муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Сўзимиз охирида бир жиҳатга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика