RU

Последние новости

22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  29 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  17 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  15 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  44

28 йилда илк бор Евро ҳомийси ўзгарди. У "Макдоналдс"дан ҳам машҳурми?! Новости

28 йилда илк бор Евро ҳомийси ўзгарди. У "Макдоналдс"дан ҳам машҳурми?!

УЕФА ҳомийлари таркибида жиддий ўзгариш – бўлажак Еврода "Макдоналдс"ни учратмаймиз.

УЕФА ҳомийлари ихтисослашуви бўйича бир нечта тоифага бўлинади. Яъни аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак: банк соҳаси, автомобиль, таом, саёҳат учун жой буюртириш, тўлов тизимлари, нефт-газ саноати ва ҳоказо. Ҳар турнирнинг турли ҳомийлари мавжуд – масалан, "Газпром" Чемпионлар Лигаси билан фаолият юритади, бироқ терма жамоалар ҳамда Европа Лигаси ҳомийлари қаторида бу ташкилотни учратмайсиз.

"Макдоналдс" 1992 йилдан буён озиқ-овқат ва етаказиб бериш хизмати бўйича ҳомий ҳисобланади. Америкаликлар иложи борича катта турнирларда ўзларини намойиш этишга урунадилар. Сабаби оддий: бутун дунёга машҳур бўлиш — 2017 йилгача ва ХОҚ билан боғлиқ жанжалга қадар Олимпиадада бўлган "Мак" шунингдек, охирги жаҳон чемпионатида ҳам намойиш этилганди (ФИФА билан шартномаси ҳали ҳам бор). Аммо УЕФА билан ҳамкорликни узайтиришни исташмади.

Эндиликда бу соҳанинг расмий ҳамкори – Takeaway.com. Ушбу хизмат тизими айниқса Голландия ва Бельгияда жуда ривожланган.

Сайт бундан роппа-роса 20 йил аввал Нидерландияда ишга тушган. Итсе Гроэн, хўжайин ва бош директор, ресторанларадан бирор таом буюрма қилсам бир қатор муаммоларга дуч келардим. Айнан шунинг учун муаммони ҳал қилиш ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини яратишга қарор қилдим. Шу тариқа "Takeaway" пайдо бўлди. 2008 йилда бу хизмат тури Бельгия ва Германия бозорларига кириб борди. Кейинчалик эса Австрия, Швейцария ва Буюк Британияда тарқалди. Бироқ ҳамма жойда ҳам унинг ишлари ўнгидан келмади – Британиядаги филиал атиги тўрт йил фаолитят юритди, кейин эса сотиб юборилди. Шунга қарамай, сайт эгалари ўз соҳасини қитъалараро тарқалишида давом этдилар.

Бугунги кунда Takeaway Европанинг 12 мамлакатида фаолият юритади – улар орасида энг оммалашган давлатлар албатта, Голландия ва Бельгия. Аммо уларнинг Австрия, Болгария, Германия, Люксембург, Польша, Португалия, Руминия ва Швейцария (шунингдек, Исроил)да ваколатхоналари мавжуд.

"Takeaway" бирор бир таом тайёрламайди – буюртмангизни ресторанлардан сизга етказиб беради холос. Қизиғи шундаки, навбатдаги Евро турнири ўйинларида нақд 12 мезбон-мамлакат бўлади. Лекин табиийки, компания бутун дунёга хизмат кўрсата олмайди. Масалан, Россия, Буюк Британия ва Ирландия, Испания, Венгрия, Дания, Озарбайжон каби давлатларда "Takeaway" хизмати мавжуд эмас. Қисқароқ қилиб айтадиган бўлсак, хизмат туридан фақатгина Амстердам, Мюнхен ҳамда Бухарестда фойдаланиш мумкин.

Бироз ғалати қарор, тўғрими? Лекин томонлар бу тўсиқ бўлмаслигига ишончлари комил. "Компаниямиз тақдим этаётган хизматлардан келиб чиқиб, мамлакатдаги таниқли брендлардан биримиз деб баралла айта оламиз, – таъкидлайди Гроэн. – Евро-2020 билан ҳамкорлик бизнинг имкониятларимизни оширади ва "Takeaway" Европанинг етакчи бренди сифатида ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Бу янада кўпроқ истеъмолчиларга эга бўлишимиз учун ноёб имкониятдир".

"Takeaway" бутунлай "Макдоналдс" ўрнини эгаллади – эндиликда футболчи билан майдонга тушадиган болалар ва маскотлар Голландия компанияси рамзи ва логотипи тушурилган футболкаларда стадионга кириб борадилар.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика