RU

Последние новости

21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  1 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  7 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  5 17:21Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди  1 16:35Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"  19 15:47Суперлиганинг 6-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар эълон қилинди  8 15:31Итурральде Мбаппенинг 1 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: "Ҳакам Мбаппе ва Санчеснинг четлатилишини бир хил тасвирлаб, хато қилди"  14 14:45Суперкомпьютер "Реал"нинг камбэк эҳтимолини фоизларда ҳисоблаб чиқди  38 13:37Артета "Реал"нинг камбэк имконияти ҳақида гапирди  29 12:56Эмери ПСЖ ҳақида: "Энди улар ЧЛнинг ҳақиқий фаворити. Жамоа фантастик ўйин кўрсатяпти"  10

Вадим Абрамов: "Жалолиддинов қайтади, муаммолар ҳал бўлмаяпти, рақибга голларни ўзимиз совға қилдик" Новости

Вадим Абрамов: "Жалолиддинов қайтади, муаммолар ҳал бўлмаяпти, рақибга голларни ўзимиз совға қилдик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.




"Бундай бўлганига ўзимиз айбдормиз. Мағлуб бўлган ўйинимиздан кейин фикр билдириш ҳам оғир. Ўзи бу мавсум тушунарсиз вазиятларда кўп очко йўқотдик. Бу футбол. Бугун вазият шундай бўлди ва мағлуб бўлдик", - дейди Абрамов.

- АГМК сўнгги 20 дақиқада кўп гол уриб ғалабага эришиб кетаётганди. Рақибнинг бу жиҳати ўрганилмаганмиди? Биринчи таймдаги "Бунёдкор" иккинчи таймда кўрмадик.

- Рақибга иккита гол совға қилдик. Бундан ташқари АГМК захира ўриндиғи узун, захирадан тушаётган тажрибали футболчилар бундай хатоларни кечиришмайди. Ташаббусга эга бўлдик, аммо ўзимизга ўзимиз қийинчилик туғдириб ҳисобда ортда қолавердик. Қайтараман, АГМКда захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди.

- Бизда жуда кўп муаммолар бор. Ўтган йилдан буён муаммолар бор, ҳалигача бу нарса ҳал бўлгани йўқ.

- Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"га қайтадими?

- Регламентга кўра хориждаги ўзбекистонлик футболчиси юртимизга қайтса, исталган пайтда рўйхатдан ўтказа оламиз. Жалолиддинов "Локомотив"га кетишидан агар у ерда ўйнай олмаса, бу ерга қайтиб ўйнаши ҳақида гаплашиб олгандик. Уни рўйхатдан ўтказамиз ва ўйин амалиётига эга бўлади.

- "Бунёдкор"нинг деярли ҳар бир чизиғида ўз академиясидан чиққан футболчилар ўйнайди, аммо ҳужум чизиғида Эркиновдан бошқа вариант йўқми?

- Агар бўлганида ўшани майдонга туширардик. Агар жамоада барча ёш футболчилар бўлса қийин, тажрибали ўйинчилар ҳам бўлиши керак. Агар академиямизда яхши ҳужумчи бўлганида уни асосий таркибга киритардим.



- Баҳодир Пардаев иккита ўйиндан буён қайдномада ҳам кўрмаяпмиз?

- Футбол шундай нарсаки энг кучлилар ўйнайди. Пардаев айни пайтда рақобатда ютқазмоқда.

- Анвар Ғофуров нега майдонга тушмади?

- Унинг ёши анча катта. Бугунги тактикамизда Ғофуровни ўйнатиш нотўғри бўларди.

- Совринли ўринлар учун қайси клублар кураш олиб боришади деб ўйлайсиз?

- АГМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Металлург".

- "Бунёдкор" учун қайси бири муҳимроқ: Суперлигада совринли ўрин олишми ёки Кубокни қўлга киритишми?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади. Агар қайсидир мусобақага кўпроқ эътибор қилсак тўғри бўлмайди. Таркибимизда ёш футболчилар ўйнашмоқда, улар мухлислар учун ҳаракат қилишмоқда. Ёшлар тажриба тўплашмоқда. Биз ҳар бир рақиб билан курашамиз ва ғалабага интиламиз. Мақсадимиз Суперлигада чемпион бўлиш ва Кубокни қўлга киритиш. Ўйлашимча 14та клубнинг барчаси ўз олдига шундай вазифа қўяди, лекин якунда битта клуб чемпион бўлади.

- Эшитишимизга қараганда молиявий муаммолар сабаб жамоа ҳатто ўтган турда Муборакка боришни ҳам истамаган экан. Бундай вазиятда футболчиларни қандай руҳлантираяпсиз?

- Ҳа шундай вазият бўлганди. Одамларга тушунтириб бўлмайдиган нарсаларни тушунтиряпман. Руҳлантириш учун сўзларим ҳам қолмаяпти. Яшайверсак кўраверамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика