RU

Последние новости

20:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  18 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим" Новости

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим"

Суперлига навбатдаги турида "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди (0:2).




Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар катта мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун турнир жадвалидаги иккита ёнма-ён турган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Ҳимояда йўл қўйган қўпол хатоларимиз рақибнинг фойдасига ишлади. Ўйлайманки, кейинги турларда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи давранинг дастлабки турларини мағлубият билан бошлаш аламли албатта. Йигитлар вазиятни тушуниб турибди. Биринчи даврадаги ўйинимизни, ғалабаларни қайтаришимиз керак. Эртадан бошлаб кейинги ўйинга футболчиларимизни тайёрлашни бошлаймиз.

Биринчи таймда  вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса рақибимиз бизни хатоларимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунга эришди. Иккинчи бўлимда яққол голли вазият ярата олмадик. Бугун биринчи бўлиб биз гол урганимизда бошқача бўларди. 

Майдонга жавобгар шахслар бор, давлат имтихонлари ўтказилгани сабаб шунақа бўлиб қолди. Бу майдонда кеча машғулот ўтказдик. Майдон холатини мағлубиятга баҳона сифатида рўкач қилиш нотўғри бўлади, чунки ҳар икки жамоа ҳам мана шу майдонда ҳаракат қилди. Давлат қабул қилган қарорга биз қарши чиқа олмаймиз. Бу баҳона бўла олмайди. 

Марказлашган чемпионатда битта ҳужумчи билан ҳаракат қилдик, бунгача уйдаги барча учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаётган эдик. Ўйин қандай натижа билан тугашини олдиндан билмайсиз. Уйда кўпроқ ҳужумкор ўйнаймиз. Мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик ҳисобланади. Футбол шундай ўйин кимдир ғалаба қозонади, кимдир ютқазади. Ҳали олдинда 11 та тур ўйинлари бор , ўйлайманки йўқотилган очколарни ўз жойига қўйишга улгурамиз",- дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика