RU

Последние новости

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Равшан Ҳайдаров: "Ёш болаларча хатолар туфайли мағлуб бўлдик" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ёш болаларча хатолар туфайли мағлуб бўлдик"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Қийин ўйин ўтказдик. Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди. Афсуски уч футболчимиз майдонга туша олмади. Шунга қарамай биринчи таймда ёмон ўйнамадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлим бошида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейингина ўзимизга келдик ва гол уриб рақибга босим уюштирдик. Иккинчи таймда 20-30 жамоамиз ёмон ўйнамади. Афсуски мағлуб бўлдик. Таркибдаги жароҳат олган ва касалларни тузатишга ҳаракат қиламиз.

Иккита гол ўтказгач йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, шу боис йигитлар олдинга ўтиб ҳужумкорликни оширишди. Аксига олиб Касьян жароҳат олди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

Майдонга тушган ёшлар ёмон ўйнашмади, шижоатлари сезилиб турибди. Мана шу шижоат эвазига ҳам рақибни ўз жарима майдони ёнига "қамаб" қўйдик.

Ҳимоядаги қўпол хатоларни таҳлил қилиш керак. Ёш болаларча хато қилдик", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика