Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"
27 авг 2020 21:15
Новости
Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"
"Ўйинни, жамоанинг аҳволини кўрдинглар. Футболчилар жисмоний жиҳатдан умуман тайёр эмас. Мен жамоани битта ёки иккита машғулотдан кейин ўзгартириб юборадиган сеҳргар эмасман. Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак. Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Таркибидаги футболчилари ёш, ҳаракатчан. Уларни тўхтатишга улгура олмаяпмиз.
Мен вақтинчалик мураббийиман. Бу жамоани мен тузмаганман. Футбол ўйинчоқ нарса эмас. Икки уч кунда бирон нарса қилиб бўлмайди. Мен шунча йил ишлаган бўлсам бунақа жамоа бўлмаган. Бундай жамоа бўлганида футболчиларимни бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим.
Қўлимдан келганича ишладим. Тажрибали футболчилар югурмагандан кейин уларни югуртира олмайман. Ўйинчиларни номига қараш керак эмас, уларга икки ҳам қўйиб бўлмайди.
Молиявий муаммолар ҳам таъсир қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Жамоани қабул қилиб олганимдан кейин иккита машғулот ўтказдим. Маошлар берилмаётгани ҳақида менда маълумот йўқ",- дейди Дилшод Нуралиев.
Комментарии