RU

Последние новости

23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  0 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  1 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  2 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  3 20:41Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум  7 20:15"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади  2 19:39Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди   14 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияда машғулотларни давом эттирмоқда  2 18:40Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  0 18:20Хвича Кварацхелия орден олади  2 18:00БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин  44 17:35МЮ тез орада Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлайди  2 17:32Эшитдик-да! ОФК Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонхонасига офицер юборди  54 17:04Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат"  20

Андрей Шипилов: "Балки иссиқда ўйнаш керакдир, ҳозир жуда шинам стадионда ўйин ўтказдик" Новости

Андрей Шипилов: "Балки иссиқда ўйнаш керакдир, ҳозир жуда шинам стадионда ўйин ўтказдик"

Cоcа Cола Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Танаффусдан кейинги ўйинларда бетартиб ўйнаяпмиз. Ўтган ўйинда биринчи бўлимда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда ўйнолмагандик. Бугун аксинча, биринчи бўлимда яхши ўйнолмаган бўлсак, иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Футболчилар характер кўрсата олишмаяпти. Жамоамизда етакчи йўқ".

"Охирги икки ўйинимиздан кейин нимадир дейиш қийин, бу ўйинлар худди "эгизаклар"га ўхшайди. Ҳозир ҳамма жамоаларга қийин. Кимдир чиройли ўйин кўрсатади, кимдир шунга интилади, ҳамма ҳаракат қиляпти, бироқ охирги икки ўйинимизни инобатга олсак, фақат бир бўлим ўйнаяпмиз. Балки иссиқда ўйнаш керакдир, ҳозир жуда шинам стадионда ўйин ўтказдик, ҳаво ҳам зўр, +28 градус. 

Шифоркоримизга раҳмат, футболчиларнинг ҳолати ҳақида қайғурди ва ўйинчиларни яхши ҳолатга келтирди.

Убайдуллаевга нима бўляпти? Билмайман, у охирги икки ўйинда жуда ёмон ўйнади. Чумак ҳам энг ёмон ўйинларини ўтказган бўлса керак. 

"Қизилқум"ни ғалаба билан табриклайман.

Ўйинчиларимиз миллий терма жамоадан чақирув олгач, ўз устида ишламай қўймоқда. Улар ўзларига нисбатан танқидий ёндашишлари лозим. Жамоада тартиб бўлиши, ҳар бир киши ўз устида ишлаши керак.

Биз ҳам чиройли футбол кўрсатишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Фақат интизом бўлиши шарт.

Акбар Исматуллаев Таиландда кўрикда бўлиб турибди ва ҳали янги жамоа билан расман шартнома имзоламаган. Айтишим мумкинки, у ҳозир "Металлург" аъзоси. Агар ўтиш амалга ошса, расмий хабар берамиз, албатта", - дейди Шипилов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика