RU

Последние новости

09:30Раулни ўрнини ким эгаллагани маълум бўлди  0 09:02“Рома“ янги бош мураббий билан шартнома имзолашга яқин  1 08:34"Андижон"нинг етакчиларидан бири Москвада операция қилинди   2 08:07“Челси“ ушбу натижага эришган тарихдаги илк жамоа  2 07:41Саудия Пролигасининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  47 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  4 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  6 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  12 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  10 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  3 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  7

Бахтиёр Ашурматов: "Гарчи “Пахтакор” билан ўйнаган бўлсакда иккита ҳужумчи билан баҳсни бошладик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Гарчи “Пахтакор” билан ўйнаган бўлсакда иккита ҳужумчи билан баҳсни бошладик"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Пахтакор” учрашувидан сўнг дастлаб қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.




“Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқсак ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. “Пахтакор” жамоаси таркибида тажрибали ва маҳоратли футболчилар жамланган. Бу бугунги баҳда муҳим ролни ўйнади. Маҳорат ва вазиятлардан фойдаланиш ҳисобига ғалаба қозонишди. Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан йигитлар охиригача курашишди. Жанговар футбол намойиш қилишди. Афсуски, биз вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Агарда шу жанговар руҳиятда давом этадиган бўлсак кейинги ўйинларда ижобий натижа қайд эта оламиз”,- дея гап бошлади Ашурматов.

- Узоқдан берилаётган зарбаларни аксарияти самарасиз кетмоқда. Бу борада машғулотларда ишланмоқдами?

- Бизда Якуба ва қолган ўйинчиларимиз ҳам узоқдан зарбалар йўллай олишади. Юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмадик. Машғулотларда бунинг устида ишланади. “Пахтакор” таркибидаги футболчиларнинг маҳорати юқорилиги муҳим аҳамият касб этди. Рақиб жамоаси олдида кўплаб ҳавфли вазиятлар яратдик.

- Жамоа меҳмонлардаги ўйинларга мослаша олмаяпти. Жамоа учинчи голни ўтказиб юборганидан кейин кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлади. Шуни вақтлироқ амалга ошириш мумкин эдими?

- Омад етишмаяпти. Лекин, фикризга қўшилмаган бўлардим. Биринчи бўлиб “Пахтакор” дарвозаси олдида вазият яратдик, Сардор Азимовда имконият бўлди, Шоҳназар Норбеков вазият яратди. Биринчи гол бўлгунига қадар “Пахтакор” дарвозамиз олдида бирорта вазият яратгани йўқ. Стандарт вазиятдан урилган гол рақиб ғалабасини таъминлади. Яна бир нарсага эътибор беришларингни сўрардим, гарчи биз “Пахтакор” билан ўйнаган бўлсакда иккита ҳужумчи билан баҳсни бошладик. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Ҳар бир мураббийни ўз услуби бор. Аммо, кўп жамоалар “Пахтакор”га қарши битта ҳужумчи билан ўйнайди. “Пахтакор” билан ўйинда чуқур ҳимояга ётиб олсак барибир эртами кечми гол ўтказиб юборардик.

- Қувондиқ Рўзиев, Ботирали Эргашевнинг ҳолати қандай? Улар кейинги тургача сафга қайтадими?

- Гапни очиғи, мағлубиятга учрагандан кейин Мурод Ҳолмуҳаммедов ёқи Қувондиқ Рўзиев йўқ эди деб баҳона қилиш нотўғри бўлади. Улар етакчи футболчиларимиз ҳисобланади. “Локомотив” билан учрашувгача эмас, ундан кейинги турларгача қайтишади деган умиддаман. Музаффар Музаффаров “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувида оёғидан яна жароҳат олди, у ҳам яқин орада бизга ёрдам бера олмайди.


Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика