RU

Последние новости

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  0 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Иван Бошкович - "Бунёдкор"га пул учун келмагани, ОФК кубоги ва "Насаф"даги хотиралар Новости

Иван Бошкович - "Бунёдкор"га пул учун келмагани, ОФК кубоги ва "Насаф"даги хотиралар

Абдулҳафиз Абдулҳамидов бошчилигидаги "Футбол тайм" кўрсатуви ижодкорлари бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида фаолият олиб бораётган Иван Бошкович билан суҳбат уюштиришди.

Мухлисларга "Насаф" жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан яхши таниш бўлган ушбу футболчи суҳбат давомида бир қатор қизиқарли фикрларни билдирди.

"Бунёдкор" академиясида фаолият олиб бормоқдаман. Дастлаб клуб раҳбарлари билан музокара ўтказдик, сўнг келишувга эришдик. бунинг учун Улуғбек Мирзаевга миннатдорчилик билдириб қоламан. "Насаф"да ўйнаб юрган пайтларимда бир-биримиз билан танишиб қолгандик. Шу шу алоқалар сақланиб қолганди. Таиландда тўп тепиб юрган вақтларимда Бангкокда бир неча бор учрашдик. Бутсаларимни михга илгача "Бунёдкор" академиясида иш бошлаш истаги туғилди ва клуб билан алоқага чиқдим. Болалар билан ишимни бошламоқчи бўлдим. "Бунёдкор"дагилар мени тўғри тушунди ва ўзимни кўрсатишим учун имконият беришди. Маҳоратим ва билганларим билан клуб ривожи йўлида ҳиссамни қўшсам хурсанд бўламан. "Бунёдкор" катта жамоалигини билардим. Шунинг учун бу ерга келишга қарор қилдим.

Ҳа, клуб олдига катта молиявий шартлар ва катта маош талабини қўймадим. Муҳими мен учун мураббийлик фаолиятимни йўлга қўйиб олиш. Маош ва бошқа нарсалар иккинчи даражали. Мен мураббий сифатида ўсишим ва олдинга интилишим керак. Қолган нарсалар босқичма-босқич бўлаверади. Мураббийлик лицензиялимни ва даражамни кўтариб олганимдан кейингина бошқа масалаларни кўриб чиқаман. Мен ушбу клубда мураббий бўлиб фойда келтирсам, ўзимни кўрсата олсам бўлгани.

Ҳа, "Насаф"даги дамларимни эсга олиш ёқимли. Бу нафақат менинг фаолиятимдаги балки, клуб тарихидаги энг катта натижа ҳисобланади. Мураббийлардан тортиб футболчиларгача юқори даражада бўлган. Шунга яраша маошлар ҳам юқори бўлган. Буни яширмайман. Замонавий футболда юқори мақсад қўйган жамоа молиявий шароитларсиз бирон катта натижага эриша олмайди. Қанча маош олганман? Буни айтсам проффессионалларга ҳос иш қилмаган бўламан. 2012 йилги мавсумда кўп нарса ўзгариб кетди. Демьяненко кетди, раҳбарлар ўзгарди. Мақсад ва вазифалар катта бўлмади. Мотивация пасайди. Ҳа, мавсум стартини омадсиз бошлаганмиз. Шунга қарамасдан биринчи даврани учинчи ўринда тугантганмиз. Лекин, иккинчи даврада қатор учрашувларда ғалаба нималигини билмадик ва пастга тушиб кетдик. Ўзбекистон кубоги финалида имкониятни бой бердик.

Мен ҳаётимни футболга бағишлаганман, у менга кўп нарса берди. Футбол орқали саёҳат қилдим, оиламни боқдим, кўпгина таниш дўстлар орттирдим. Отам ва Онам, яқинларим машҳур футболчи бўлганимдан хурсанд. Футбол менга берганларини эндиликда мураббий сифатида ўзига қайтармоқчиман. Энди мен футболга кўп нарса беришим керак. Шунингде,к севимли ишимни мураббий бўлиб давом эттиришим лозим. Футболчиликни якунлаб бошқа соҳада ишлашим ҳам мумкин эди. Лекин, футболда қолишни афзал кўрдим", - дейди Иван Бошкович "Футбол Тайм"га берган интервьюси чоғида. 



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика