RU

Последние новости

13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   7 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  83 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  205 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   14 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  210 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор" Новости

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим. Майдонда кўлдан келганича курашишди. "Навбаҳор" чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Юқори ўринлар ва ОЧЛ учун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Биз олдимизга қўйилган вазифа йўлида ҳаракат қиламиз. Бугун биргина пенальти барчасини ҳал қилди. 

Чемпионатни марказлашган ҳолатда ўтказиш? Шундай қарорга келишган эканми, демак барчаси бизни ва футболчиларни соғлигини ўйлаб қилинмоқда. Футбол раҳбарлари, мутасаддилар инсонларни ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолатда қарор чиқаришмоқда деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам расман шундай йўл тутилса буни тўғри деб биламан. Чемпионатни қандай давом эттириш ҳақидаги қарорни биз чиқармаймиз. Буни раҳбарлар ҳал қилади. Бизга фарқи йўқ. Масалан, бугун ҳам узоқ масофа босиб Наманганга келдик. 

Ҳа, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб олдим. Боз устига тақвим ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Рестартдан сўнг юқори ўринлардаги жамоалар билан ўйнадик. "Пахтакор", АГМК ва ҳоказо. Лекин, жамоам ҳаракат қилмоқда. Оғир вазиятдан чиқиб олиш учун интилмоқда. Агар биз шундай бор кучимиз билан итилишда давом этсак тушкун ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди. 

"Навбаҳор"ни ўйини ҳақида бирор бир фикр билдиришим учун мен шу жамоани ичида бўлишим керак. Бугунги ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча ҳакам пенальтини белгилашда нотўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим шу вазиятга. Икки футболчини боши билан тўқнашиб кетиши сабаб ўйинни тўхтатиш ноўрин. Ҳакам қўйиб бериши керак эди",- дейди Тачмурод Агамуродов. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика