RU

Последние новости

10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  5 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  3 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  4 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  6 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  17 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  20 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Новости

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, ўтган йилги мавсумдан кейин “Металлург” жамоаси бир қатор ўйинчилар билан хайрлашган эди.

Ўз навбатида ижара муддати тугаган футболчилар ҳам қадрдон жамоаларига қайтиб кетишгач “Металлург” ўз сафини кимлар билан тўлдиради, деган савол мухлисларни қизиқтираётганлиги рост.

Илгари хабар берганимиздек, жамоа Самарқанднинг “Динамо” ярим ҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов билан шартнома имзолаганди. Бу ҳафта эса бекободликлар тажрибали ўйинчилардан Саламат Қуттибоев, иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевлар билан ҳам расман келишувга эришди.

Бекободликларнинг йиғинида яна бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтишяпти. Мураббийлар штаби янги таклиф этилганларни машғулотлар жараёни ҳамда назорат учрашувларида синовдан ўтказишмоқда. Шу кунлар ичида “Металлург” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутиляпти.  

Cаламат Қуттибоев, 33 ёшда, 1986 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Кучлилар сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. “Машъал” (2010, 2014), “Сўғдиёна” (2014), “Олмалиқ” (2015), “Локомотив” (2017), “Бухоро” (2016, 2017-2019) жамоаларида ўйнаган. Рақиблари дарвозасига 18 та гол киритган. 28 марта огоҳлантирилган.


Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21 ёшда, 1998 йилнинг 2 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ҳужумчи.

Фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Суперлигада 2019 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказди. 24 та учрашувда майдонга чиқди, 9 та гол киритди. 4 бор сариқ карточка билан жазоланди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика