RU

Последние новости

14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  0 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  1 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  16 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  15 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  8 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  12 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  13 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  4

Самвел Бабаян: "Энг катта орзуларимдан бири "Навбаҳор"ни чемпион қилиш" Новости

Самвел Бабаян: "Энг катта орзуларимдан бири "Навбаҳор"ни чемпион қилиш"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

"Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Аммо одатий камчилигимиз вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмаслик ҳам кузатилди.

Сардор Мирзаев ҳужумда исталган жойда ўйнай олади, охирги икки ўйинда у марказий ҳужумда ўйнади. Бугун гол урди ва жуда фойдали ўйнади. Кейинги учрашувда қайси жойда ўйнашини ўйлаб кўрамиз.

"Навбаҳор"ни яхшигина ўрганиб чиққандик, тўпни назорат қилишимиз кераклигини тушундик. Рақибнинг чап қаноти кучли эканини билардик.

Биз бунга қадар кўп дуранг ўйнадик? Сабаби бутун баҳс давомида бир темпда ўйнай олмадик, қандайдир 10 дақиқа бўшашиш оқибатида гол ўтказардик ва якунда дуранг ўйнардик.

Анзур Исмоилов ва Ислом Тўхтахўжаев каби ҳимоячиларга ўринбосарлар борми? Ҳозирги кунда улар "Локомотив"нинг тўлақонли аъзолари ва ҳозир уларни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Яна бир неча йил ўйнашларини истардим. Албатта жамоамизда ёш ҳимоячилар бор. Бундан ташқари қишда селекция ишлари ҳам жадал давом этади.

Ҳар бир инсоннинг орзуси бўлади. 1996 йилда "Навбаҳор" чемпион бўлганида шу клуб аъзоси бўлгандим. Энг катта орзуларимдан бири бир кун келиб "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида клубни Ўзбекистон чемпиони қилиш!", - дейди Самвел Бабаян.


Рейтинг: -188   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика