RU

Последние новости

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  3 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  12 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  7 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Сардор Рашидов Қатар клубига ўтишга яқин Новости

Сардор Рашидов Қатар клубига ўтишга яқин

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиришга яқин турибди.

Олинган маълумотларга кўра, Сардор Рашидов айни пайтда Қатарда бўлиб турибди. У яқин вақт ичида "Қатар СК" клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади ва жамоа билан шартнома тузади.

Рашидов бунга қадар Португалиянинг "Насьонал" клубида ўйнаб келаётганди. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетди. Рашидов учун Қатар бегона мамлакат эмас. У ўз вақтида "Ал Жайиш" клуби сафида ўйнаган.

Маълумот учун, "Қатар СК" 1959 йил ташкил этилган. Клуб уй ўйинларини Доха шаҳридаги 15 000 мухлисга мўлжалланган "Суҳайм бин Ҳамад" стадионида ўтказади.

Жамоани бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқариб бормоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йил). Ўтган мавсумда "Қатар СК" Қатар Юлдузлар лигасида 12та клуб орасида 11-ўринни эгаллаб лигада қолиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушди. Қуйи лига вакили "Муайзир"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Қатар СК" Суперлигада қолишга эришганди.

Қатарда янги мавсум 21 август куни старт олади. "Қатар СК" 1-турни ўз уйида "Ал Дуҳаил"га қарши ўтказади.


Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика