RU

Последние новости

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  9 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

Рауф Инилеев: "Мақтаарал" клуби таклифини қабул қилдим" Новости

Рауф Инилеев: "Мақтаарал" клуби таклифини қабул қилдим"

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев ниҳоят ўзига иш жойи топди.
Икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида футболдан четда бўлган тажрибали мутахассис Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клуби билан шартнома имзолади. Тез орада миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи янги клубини қабул қилиб олади. Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббийнинг ўзи билан боғландик.

- Рауф Талгатович, узунқулоқ гапларга кўра, Қозоғистон клубларининг бирида иш бошлашга яқин турган экансиз. Шу ростми?
- Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман.

- Сир бўлмаса, айнан қайси жамоада?
- Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клубида иш бошлайман. Бу жамоа 2012 йили 2-лига ғолиби бўлган. Ўтган йили эса профессионал клуб мақомини олган.

- Расман шартнома имзоладингизми?
- Ҳа, тез орада жамоани қабул қилиб оламан.

"Мақтаарал" Жанубий Қозоғистон вилояти жамоаси бўлиб, ўз уй учрашувларини 4 229 томошабинга мўлжалланган "Марказий" стадионида ўтказади. Эътиборлиси, ўтган йили жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар Руслан Матниязов (дарвозабон),  Эрнес Седько (ҳужумчи) ҳамда Алишер Орифжонов (ярим ҳимоячи) тўп тепишган. Фурсатдан фойдаланиб, биз Рауф Инилеевга янги иш жойида муваффақият тилаймиз. Суҳбатнинг тўлиқ вариатини эса кейинроқ эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика