24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари
11 ноя 14:49
Новости
24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари
— Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари
Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")
"Қўқон-1912" бу турда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади (0:0). Ушбу натижа қўлга киритилишида қўқонликлар посбони Азизхон Исақовнинг ўрни беқиёс. "Пахтакор" футболчилари учрашув мобайнида бир қатор зарбаларни йўллади, аммо Исақов дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва шерикларини сергакликка чақириб турди. У икки ҳолатда эсда қоларли сэйв намойиш қилди. Шундай қилиб, Исақов Championat.asia вакиллари томонидан турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг яхши мураббийи – Отабек Нарзуллаев ("Машъал")
Турнинг ҳақиқий сенсацияси Қаршида рўй берди. "Машъал" меҳмонда "Насаф"ни мағлуб этди (2:1). Учрашув асосан қаршиликлар устунлигида кечган бўлса-да, мубораклилкар бош мураббийи Отабек Нарзуллаевнинг режаси якунда иш берди. Унинг амалга оширган ўзгаришлари ортидан "Машъал" иккинчи бўлимда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу гол айнан ғалаба келтирди. Шу тариқа, "Машъал" устози Отабек Нарзуллаев тур мураббийи сифатида эътироф этилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)
ОКМК бу турда "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, ишончли ҳисобда ғалабага эришди (3:1). Учрашувда олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсов катта саҳнага чиқди. У голларнинг барчасида бевосита иштирок этди. Биринчи гол айнан унинг ёриб киришидан сўнг урилган бўлса, иккинчи голда у ҳужумни кескин тусга олиб кирганди. Шунингдек, киритилган учинчи тўпда ҳам Ғиёсов Абдураззоқовни қулай пас билан таъминлади. Шундай қилиб, терма жамоадан ҳеч ҳам чақирув олмайдиган ОКМК вингери 28-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жасур Жалолиддинов ("Сўғдиёна")
"Сўғдиёна" якунига етган турда "Хоразм" билан баҳс юритиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Сўғдиёна"нинг иккинчи голи 90+3-дақиқада жиззахликлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов томонидан урилди, урилганда ҳам жуда чиройли тарзда урилди деб бемалол айтоламиз. Жалолиддиновнинг зарбаси деярли 16 метр масофадан оёқнинг ташқи томони орқали йўлланди ва тўп траекторияси бироз ўзгариши оқибатида уни қайтаришга хоразмликлар дарвозабони шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, Championat.asia ходимлари мазкур голни турни безаб берган гол сифатида қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии