"Челси" - Европа лигаси ғолиби!
30 мая 2019 01:45
Новости
"Челси" - Европа лигаси ғолиби!
"Челси" - "Арсенал" 4:1
Гол: Жиру (49, 1:0), Педро (60, 2:0), Азар (65-пен, 3:0), Ивоби (69, 3:1), Азар (72, 4:1).
"Челси" – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Заппакоста, 89), Жиру.
"Арсенал" – Чех, Косьельни, Монреаль (Ивоби, 67), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра, Мэйтленд-Найлз, Жака, Озил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.
Огоҳлантириш: Педро (56), Кристенсен (68).
Челси Оливье Жиру - 49', Педро Родригес - 60', Эден Азар - 65', Эден Азар - 72' |
Лига Европы. Плей-офф . Тур final 30/05/2019, 01:00 1
:
4
Завершен
|
Арсенал Алекс Ивоби - 69' |
Стадион: Baki Olimpiya Stadionu, 51370 зрителей
Главный судья: Джанлука Роччи
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Мавсум давомида катта танқидларга учраган "Челси" ва Сарри Европа лигаси бош совринини қўлга киритди! Ажойиб ўйин, ажойиб кураш учун икки жамоага ҳам раҳмат айтамиз!
90+2. Бугун "Арсенал"нинг ҳужумкор жуфтлиги куни эмас. Ляказет тўпни оширишда хатога йўл қўйди. Салкам гол эди буу.
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89. Ўзгариш. Азар ўрнига Заппакоста.
86. Ляказетнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
84. ЗАРБААААААА!!!! Ивоби бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.
82. ЗАРБААААААААА!!!!! Ляказетнинг зарбасини Кепа қайтарди. Фантастик сейв! Қайтган тўпга Обамеянг зарба берди. Уни ҳимоячилар қайтарди!
81. Аспиликуэтанинг зарбаси ноаниқ кетди.
79. ЗАРБААААА!! Виллианнинг хавфли зарбасини Чех қайтарди.
77. Ўзгариш. Ўзил ўрнига Уиллок.
76. Ўзгариш. Ковачич ўрнига Баркли майдонга тушди.
75. Азарнинг зарбасини Чех қайтарди.
72. ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! АЗААААААРРР!!! "Арсенал"нинг ҳимоясида парокандалик. Ҳимоячининг хатосидан кейин Ковачич олдинга қочиб кетди ва тўпни Азарга оширди. Бельгиялик эса тўпни бир уринишда осонликча дарвозага жойлади, 4:1.
71. Ўзгариш. Педро ўрнига Виллиан.
69. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Ивобииииииии!!!! У ажойиб, даҳшатли гол урди!! 3:1
68. Огоҳлантириш: Кристенсен.
67. Ўзгариш. Монреаль ўрнига Ивоби майдонга тушди.
65. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Азар пенальтидан унумли фойдаланди! 3:0! Масала ҳал шекилли... 45 дақиқада дарвозани ишғол қила олмаган "Челси" иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасида 3та гол киритди.
64. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!!! Найлс фол ишлатди. "Челси" ўйин масаласини ҳал қилиши мумкин.
63. Шиддат, важоҳат, иштиёқ... "Челси" ҳужумга ўтаётганида Педрони бир неча марта қоидага зид равишда тўхтатмоқчи бўлишди. Бироқ ҳакам индамади.
60. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ПЕДРОООООООО!!! Унинг яқин масофадан берган зарбасини Чех қайтара олмади!
59. ЗАРБАЛАРРРРР!!! "Арсенал" ҳужумда. Қанотдан узатилган тўпга Торрейра зарба берди, тўп Кантега теккан ҳолда ҳавога кўтарилиб кетди. Пастга тушаётган тўпга Обамеянг чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлганди. Аммо бу паллада рақиб ҳимоячиси тўпга боши билан зарба бераётган бўлгани учун ҳужумда фол қайд этилди.
57. "Арсенал" яна ҳужумга ўтди. Ўзилнинг оддий пасини Ляказет тўхтата олмади.
56. Огоҳлантириш: Педро.
55. Мейтленд-Найлс аутни Ляказетнинг йўлига ташлаб берди. Франциялик футболчи эса техник хатолик туфайли тўпни йўқотди. "Арсенал" курашишни бошлади. Жиру "канонирлар"ни уйғотди.
53. Учрашув статистикасига қарайдиган бўлсак, баҳснинг 53 фоиз вақтидаги ўйин "Челси" ярим майдонида кечган экан. Яъни, кичик устунлик "Арсенал"да бўлган. Аммо ўйинни "Челси" назорат қилмоқда. Ҳақиқий итальянча ўйин!
49. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жируууууу!!! Қанотдан узатилган тўпга франциялик футболчи боши билан зарба бериб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди! 1:0!
- Иккинчи бўлим бошланди!
45. Биринчи тайм якунланди. Тайм якуни жуда ҳам зерикарли ўтди. Иккинчи бўлим шиддатли ўтишига умид қиламиз!
39. Голга тортадиган илк хавфли вазият!!! Жиру деярли бирга бир ҳолатда Чехга зарба берди. Чехданн фантастик сейв!
37. Колашинац тўпни айёрона равишда Кепанинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлганди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди.
34. ЗАРБАААААААА!!!! Эмерсоннинг хавфли ва кучли зарбасини Чех қайтарди!!!
32. Уххххх!!! Колашинацнинг зарбаси Аспиликуэтага теккан ҳолда дарвоза томон йўналиш олди. Кепа қотиб турган ҳолда тўпни кузатди. Тўп эса дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
29. ЗАРБАААА!! Эмерсоннинг зарбасини Сократис қайтарди. Бурчак зарбаси!
28. ЗАРБААААААА!!!! Дарвозага илк хавфли зарба шу дақиқага келиб берилди. Жаканинг 25 метрлардан зарбаси бироз ноаниқ кетди.
25. "Челси" ҳужумга ўтди. Жирунинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.
23. Аспиликуэта рақиб босими туфайли Кепа билан тўқнашиб кетди.
20. Бугун Мейтленд-Найлс фаол ўйнамоқда. У яна ўз усулида тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлаб берганди. Аммо Давид Луис тўпни бурчакка чиқариб юборди.
18. Ляказетт Кепа билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Дарвозабон бу ерда рақибни йиқитди. Ҳакам буни симуляция деб ҳисоблади. Баҳсли вазият! Бош ҳакам VARни ишлатмади.
16. Хавфли вазият! Колашинац чап қанотдан "Челси" жарима майдончаси ичига ёриб кираётганди. Аммо ҳимоячи хавфни бартараф этди.
15. "Челси" жарима зарбасига эга бўлганди. Азар тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлаб берганида Давид Луис рақибини йиқитди. "Подача" ҳам ўхшамаганди.
13. Ўйин сокинлашди. Томонлар темпни анчагина пасайтиришди.
9. Хавфли вазият!!! Мейтленд-Найлс қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлаб берганди. Аввалига Кепа тўпни муштлари билан уриб юборганди. Аммо қайтган тўпни Обамеянг бўш қолган дарвозага кирита олмади.
3. Ҳозирча ўйин марказда кечмоқда. Томонлар бир-бирини ўрганиш жараёнида.
- Учрашув бошланди!
Комментарии