RU

Последние новости

18:46"Мен учун Ламин Ямал - 2024 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси"  1 18:13"Персеполис" - "Хайбар Хуррамабад". Остон Ўрунов асосий таркибда  2 18:00МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак  2 17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  2 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  5 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  12

АПЛ. "Ливерпуль" ишончли тарзда "Челси"ни мағлуб этди Новости

АПЛ. "Ливерпуль" ишончли тарзда "Челси"ни мағлуб этди

АПЛнинг 34-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Челси" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

"Ливерпуль" - "Челси" 2:0

Гол: Мане (51, 1:0), Салоҳ (53, 2:0).

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 77), Кейта (Вийналдум, 66), Мане, Фирмино, Салах (Шакири, 89).

"Челси" – Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 76), Виллиан, Жоржиньо, Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Канте.

Огоҳлантириш: Аспиликуэта (44).

Ливерпуль

Садио Мане - 51', Мохамед Салах - 53'

Премьер-лига . Тур 34

14/04/2019, 21:30

0
:
2
Завершен

Челси

Стадион: Anfield, 53279 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
51'  Садио Мане
51'  Джордан Хендерсон
53'  Мохамед Салах
53'  Вирджил ван Дейк
66'  Наби Кейта (Джорджиньо Вейналдум)
77'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
90'  Мохамед Салах (Джердан Шакири)
40'  Антонио Рюдигер (Андреас Кристенсен)
44'  Сесар Аспиликуэта
56'  Каллум Хадсон-Одои (Гонсало Игуаин)
75'  Рубен Лофтус-Чик (Росс Баркли)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ливерпуль" ғалаба қозонди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради.

89. Салоҳ ўрнига Шакири майдонга тушди.

88. Маненинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Хавфли зарба эди бу.

84. Робертсон ҳозир оддий ҳолатда йиқилиб тушди (Жерард каби). Бироқ Азар бундан фойдалана олмади.

77. Ўзгариш. Хендерсон ўрнига Милнер.

76. Ўзгариш. Лофтус-Чик ўрнига Баркли.

74. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Бироқ Хендерсоннинг тўп узатишини жамоадошлари қабул қила олмади.

72. Арнолднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

66. "Ливерпуль"да ўзгариш. Кейта ўз ўрнини Вийналдумга бўшатиб берди.

60. "Челси" очилди. Азар эса яна бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг яқин масофадан берган зарбасини Алиссон қайтарди.

59. Омадсизлик бир келса, шундай бўлади. Азар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўп Алиссондан ўтиб кетди. Аммо тўсиндан эмас...

56. Ўзгариш. Хадсон-Одои ўрнига Игуаин.

53. ВААААЙЙЙЙЙ!!! САЛОҲДАН СУПЕР-МУПЕР-ГИПЕР-МЕГА ГОЛ!!! Бу голни биз тарифлаб бера олмаймиз.


51. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! Қанотдан узатилган тўпни Мане боши билан дарвозага аниқ йўллади, 1:0.

49. Кейтанинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

48. Биринчи бўлимда тезкор гол ура олмаган "Ливерпуль" энди шу ишни яқин дақиқаларда уддалашга ҳаракат қилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Кепадан ажойиб сейв!!! Жаримадан узатилган тўпга Фирмино зарба берди. Тўпни Кепа оёқлари билан қайтарди.

44. Манени йиқитгани учун Аспиликуэта огоҳлантирилди.

41. Ўйиндаги темп шунчаки дахшат. Футболмас бу теннис. Тўп гир айланиб "Челси" ярим майдонида, гир айланиб, "Ливерпуль" ярим майдонида пайдо бўлмоқда.

40. Ўзгариш. Рюдигер ўрнига Кристенсен.

38. ЗАРБААААА!!! Мане қанотдан Салоҳнинг узатган ажойиб пасини голга айлантира олмади. Салкам гол эди-я бу.

37. Азар бир ўзи "Ливерпуль"нинг уч ҳимоячисидан ўтиб, зарба бермоқчи бўлди. Аввалига у шериклари келишини кутди. Бироқ кейинчалик Фабиньо тўпни эгаллаб олди.

33. Салоҳ Рюдигерни икки-уч марта алдаб ўтди ва тўпни марказга оширди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди.

30. ЗАРБААААААААА!!!! Виллиан рақиб хатосидан кейин тўпни эгаллаб олди ва Ван Дейкни четлаб ўтиб зарба берди. Ноаниқ.

26. ЗАРБААААААААААА!!! Хендерсоннинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб, рикошет ҳосил қилган ҳолда майдонни тарк этди. Дунё бир зумга тўхтаб қолгандек бўлди, гўё. Стадион бир сония сукутга чўмди.

25. Марказда Кейтадан "брак". Бугун унда бундан бирозгина кўпайиб кетди. Агарда иккинчи бўлимда уни кўрмасак, ажабланманг.

20. Азар бир футболчини бир неча марта алдаб, Алиссон дарвозаси томон зарба берди. Зарба хавфли эмас.

19. Кейтанинг қанотдан узатган ғалати пасини Кепа ушлаб олди. Аслида шунча ҳужумларни ҳисобга олсак, учрашувда ҳисоб очилмагани ажабланарли.

17. "Ливерпуль"нинг ҳужумлари тўхтамаяпти. Бироқ зарбагача иш етиб бормаяпти.

13. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Салоҳнинг тўп узатиши Манега аталганди. Аммо Кепа вазиятни тўғри ўқиди ва тўпни ушлаб олди.

11. Жанжалча. Фабиньо марказда Азарни қўполлик билан йиқитди. Бош ҳакам бунинг учун карточка кўрсатмаганига Аспиликуэтанинг жахли чиқмоқда.

7. Мерсисайдликлар дахшатли босим уюштиришмоқда. "Челси" ҳозирча бунга дош бермоқда.

6. Учрашувдаги илк хавфли зарба. Қанотдан узатилган тўпга Салоҳ зарба берди. Бироқ тўп Кепанинг қўлларига бориб тушди.

2. Кутилган сценарий. "Ливерпуль" илк дақиқаданоқ тезкор гол уришга ҳаракат қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ- Буни эшитинг дўстлар. "Энфилд" куйламоқда. Шу жойини севаман ўзиям. Буни эшитиб, футболга, Англиядаги мухлислик маданиятига мехрим янада жўшиб кетади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. "Энфилд" ҳар доимгидек тўлиб тошган. Бугун дахшатли футбол кўришимиз аниқ.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика