RU

Последние новости

02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  0 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  0 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  0 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  0 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  2 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  15 23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  1 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  3 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  2 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди Новости

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" аъзоси Одилжон Ҳамробековнинг хизматларига иккита клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф" билан музокараларга киришган. Ҳозирча "Насаф" аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Агарда футболчининг трансфери бўйича ҳеч бир клуб "Насаф"ни қизиқтирадиган таклиф билдирмаса, унда Ҳамробеков жамоада қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кўп нарса футболчининг хоҳиши ва трансфер борасида қайси клуб "Насаф"га маъқул келадиган таклифни билдиришига боғлиқ. "Насаф" ва Ҳамробеков ўртасидаги битим 2019 йил якунига қадар мўлжалланган. Агарда футболчи жамоада қоладиган бўлса, катта эҳтимол келаси йили эркин агент сифатида янги жамоага ўтиб кетиши мумкин. "Насаф" эса ҳозир Ҳамробеков трансферидан мўмайгина пул ишлаб олиши ҳам мумкин.

Яна бир жиҳати шуки, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Насаф" раҳбарияти олдига етакчига айланган ёшларни жамоада сақлаб қолиш шартини қўйган.

Яқин 1-2 кун ичида Одилжон Ҳамробековнинг келгуси фаолияти қайси жамоа билан боғланиши маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика