RU

Последние новости

11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  0 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   10 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  20 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0

Эктор Купер: "Плей-оффда биз рақиб танламаймиз" Новости

Эктор Купер: "Плей-оффда биз рақиб танламаймиз"

Осиё Кубоги-2019 доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Эктор Купер қатнашди.

Унга ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ҳамроҳлик қилди. 

"Эртага Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Лекин биз фақат эртанги баҳс ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Чунки 1/8 финалга чиқиб бўлдик. Баъзи футболчиларга дам берамиз. Ўйинчилар жароҳат олмасликлари учун уларни ўйлашимиз керак. Мақсадимиз Японияни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқчига чиқиш", - дейди Купер.



"Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнашимизни ҳис қилиб турибмиз. Тўғри минмимум вазифа бажардик. Эртага кучли жамоа билан баҳсда ўзимизни синаб кўриш учун яхши имконият бўлади", - дейди Сидиқов.

- Муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини бажардик. Эртага таркибда қандай ўзгаришлар бўлади? Японияга қарши қандай сюрприз бор?
- Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Лекин дастлабки икки учрашувда 180 дақиқа давомида ўйнаган футболчиларга дам берамиз. Бундан ташқари сариқ карточкаси бор ўйинчиларни ҳам асраймиз. Африка Кубогида жамоа яхши щйнаган пайтда таркибдаги футболчиларга дам бермагандим. Кейин ўша ўйинчиларда чарчоқ аломатлари сезилиб қолганди. Ўша тажрибадан кейин ҳозир ўзгаришлар қилмоқчиман. Айнан кимлар захирада қолишини бугунги машғулотдан кейин аниқлаб оламиз.

- Олдин Африка кубогида иштирок этгансиз. Осиё Кубоги ҳақида нима дея оласиз?
- Эртага таркибда ўзгариш бўладими ёки бўлмайдими фарқи йўқ - мақсадимиз Японияни мағлуб этиш. Таркибдаги 23 нафар футболчи майдонга тушишга тайёр. Рақиб Австралия бўладими ёки бошқами фарқи йўқ, исталган жамоа сюрприз тақдим этиши мумкин. Агар сен Осиё Кубогини қўлга киритмоқчи бўлсанг, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш керак. Осиё Кубогидаги жамоалар даражаси Африка Кубогидан юқорироқ туради. 



- Японияни тўхтатиш вақти келди деб ҳисоблайсизми? 
- Статистикани ҳурмат қиламан. Бироқ бу тарих. Футболда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Ўйин пайтида статистика ёки олдинги ўйинлар ҳақида ўйламаймиз. Масалан, Уммон билан ўйинларда биз кўпроқ ютқазган эканмиз, бироқ Осиё Кубогида уларни мағлуб этдик.

- Сизда ишонч бошқаларга қараганда кўпроқ бўлиши керак. Чунки ўтган йил U-23 Осиё чемпионатида Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этилганда таркибда бор эдингиз.
Жавоҳир Сидиқов: 
- Битта менда эмас, барча жамоадошларимда ишонч юқори. Япония билан кўп тўқнаш келганман. Ўсмирлар, ёшлар терма жамоалари сафида Японияга қарши кўп ўйин ўтказганман ва ҳеч қачон мағлуб бўлмаган эканман.  Эртага ҳам бу анъана давом этишини истайман.


- Япония ҳақида нима дейсиз? Уларнинг кучли ва кучсиз томони нимада? 

- Бу ҳақида ўзим биладиган нарсаларни ҳозирги матбуот анжуманида айтиб ўтирмайман. Рақиб ҳақида фақат учта жиҳатни келтиришим мумкин: тарихи буюк, прессинги кучли ва тезкор жамоа. Аммо ҳар қандай кучли жамоани ҳам мағлубиятга учратиш мумкин. Биз шунга ҳаракат қиламиз.

- Эртага ўйиндан кейин иккита йўл бор. Ал Айнда қолиб Австралияга қарши баҳсга тайёргарлик кўриш ёки Шаржага қайтиш. Сизга қайси бири маъқул? 

- Аввало мен фақат ютишни хоҳлайман. Энг муҳими уч очко. БААда ҳамма шаҳар чиройли. Мен шаҳар ажратмайман. Бизга қилинаётган шароитлар зўр. Қайси шаҳарда бўлишнинг фарқи йўқ.


Хайрулла Холиқов ва Нарзулла Сайдуллаев

Ал Айн, БАА

Рейтинг: +143   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика