RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  866 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

22 ноябрь: "Пахтакор" - "Динамо" Тбилиси фахрийлари учрашуви Новости

22 ноябрь: "Пахтакор" - "Динамо" Тбилиси фахрийлари учрашуви

22 ноябрь, шанба куни "Пахтакор" ва Тбилисининг "Динамо" жамоаси фахрийлари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Учрашув Грузиянинг "Динамо" жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатида илк бор олтин медалларни қўлга киритганига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилади. 1964 йил "Динамо" биринчи ўрин учун "Пахтакор" стадионида ўтган "олтин" ўйинда "Торпедо"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзининг илк чемпионлигини нишонлаган. Ушбу тарихий воқеани муносиб нишонлаш мақсадида тбилисиликларнинг фахрий футболчилари Тошкентда "Пахтакор" фахрийлари билан беллашувда майдонга тушишади.

Тошкентга Грузия футболи фахрийларидан Владимир Баркая, Георгий Сичинава, Александр Чивадзе, Владимир Гуцаев, Отар Габелия, Нукри Какилашвили ва Каха Цхададзе ташриф буюради. Майдонга тушадиган футболчилар рўйхати эса қуйидагича:

Кахабер Каладзе, Ираклий Зоидзе, Сосо Гришикашвили, Леван Кобиашвили, Арчил Арвеладзе, Александр Иашвили, Георгий Кинкладзе, Георгий Немсадзе, Леван Цкитишвили, Михаил Кавелашвили, Гоча Жамараули, Георгий Деметрадзе, Георгий Анчабадзе, Давид Муджири, Муртаз Шелия, Нутзар Лобжанидзе, Мамука Мачавариани, Сосо Баркая.

Тадбирда қатнашиш учун бир неча нафар журналист ва фахрий мухлислар махсус рейсда Тошкентга ташриф буюришади. Меҳмонлар "Пахтакор-79" жамоаси хотирасини ёд этиш учун Боткин қабристонидаги ёдгорлик мажмуасига боришлари кўзда тутилган. Грузияликлар 21 ноябрь куни пойтахтимизга етиб келишади. 22 ноябрь куни соат 13:30да "Пахтакор" Марказий стадионида "Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари фахрийлари ўртасида учрашув бошланади.

Ўйинда "Пахтакор" шарафини жамоамиз сафида турли йилларда ҳимоя қилган Анвар Рашидов, Алексей Рошин, Мурод Алиев, Бахтиёр Ашурматов, Сергей Ковшов, Фарҳод Магометов, Андрей Микляев, Ёрқин Назаров, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Равшан Бозоров, Миржалол Қосимов, Собир Ходиев, Геннадий Денисов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов, Жаъфар Ирисметов, Ойбек Усмонхўжаев, Игор Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Жасур Абдураимов, Мухтор Қурбонов ва Бахтиёр Қамбаралиев сингари футболчилар ҳимоя қилишлари кутилмоқда.

Барча мухлисларни ушбу учрашувни стадионда томоша қилишга таклиф этамиз. 22 ноябрь, шанба куни соат 13:30да "Пахтакор" ва "Динамо" Тбилиси фахрий юлдузлари ўйинига ташриф буюринг!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика