RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  12 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  18 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Тиаго Безерра Новости

Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Тиаго Безерра

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси ва энг яхши ярим ҳимоячини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ҳужумчини аниқлаймиз.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Марат Бикмаев ("Локомотив")
Тиаго Безерра ("Пахтакор")
Бобир Абдихолиқов ("Насаф")
Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")
Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор")


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ҳужумчиси дея "Пахтакор" легионери Тиаго Безерра топилди.

Суперлига тўпурари бўлган Тиаго Безерра овоз бериш жараёнида яхшигина устунлик билан ғолибга айланди. Унга бу борада чемпион жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев рақобат туғдиришга ҳаракат қилди. Бироқ Марат Бикмаев жами 3 овоз тўплади. "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эса битта овозга эгалик қилди. Элгужа Григалашвили ва Исмоил Гонсалвешга эса ҳеч ким овоз бермади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Тиаго Безерра
Толибжон Қосимов - Тиаго Безерра
Шаҳбоз Беғамов - Тиаго Безерра
Жаҳонгир Файзуллаев - Бобир Абдихолиқов
Зоир Турсунбоев - Марат Бикмаев
Ниғмон Назимов - Марат Бикмаев  
Алишер Холматов - Тиаго Безерра
Нозима Зарипова - Тиаго Безерра  
Хайрулла Холиқов - Тиаго Безерра  
Жасур Асланов - Марат Бикмаев
Нодирхўжа Юлдашев - Тиаго Безерра  
Гайрат Хасбиулин - Тиаго Безерра
Асрор Абдуназаров - Тиаго Безерра

Шу тариқа чемпионат тўпурари, "Пахтакор" аъзоси Тиаго Безерра "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳужумчисига айланди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика