RU

Последние новости

01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  0 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  0 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  0 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  23 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  10 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов Новости

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони ва ҳимоячисини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ярим ҳимоячини аниқлаймиз.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")
Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Аъзам Алиев ("Навбаҳор")
Жасур Ҳасанов (АГМК)

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси дея "Бунёдкор" футболчиси Жавлон Иброҳимов топилди.

Жавлон Иброҳимов "Бунёдкор" сафида ўтган мавсумда юқори даражада барқарор ўйин кўрсатди. Гарчи таянч ярим ҳимоячиси бўлишига қарамасдан, Иброҳимов жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Маълум муддат чемпионат тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Шунингдек, сўровномада "Локо" сафида ажойиб мавсумни ўтказган Сардор Мирзаев ғолибликни қўлга киритган Жавлон Иброҳимовга етарлича рақобат туғдирди. Фақатгина биргина овоз фарқи билан шоҳсупа Жавлон Иброҳимовга насиб этди. "Насаф" ва АГМК таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган Жасур Ҳасанов ҳам лауреатлар ичида овоз тўплашга эришди. "Бунёдкор"нинг яна бир марказий ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ҳам номзодлар қаторидан ўрин олди ва битта овоз тўплади. Номзодлар қаторига кирган "Навбаҳор" таянч ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев овоз тўпламади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Жасур Ҳасанов
Толибжон Қосимов - Жавлон Иброҳимов
Шаҳбоз Беғамов - Жавлон Иброҳимов
Жаҳонгир Файзуллаев - Сардор Мирзаев
Зоир Турсунбоев - Сардор Мирзаев
Ниғмон Назимов - Жавлон Иброҳимов  
Алишер Холматов - Жасур Ҳасанов
Нозима Зарипова - Жасур Ҳасанов  
Хайрулла Холиқов - Сардор Мирзаев  
Жасур Асланов - Жавлон Иброҳимов
Нодирхўжа Юлдашев - Сардор Мирзаев  
Гайрат Хасбиулин - Сардор Собирхўжаев
Асрор Абдуназаров - Жавлон Иброҳимов


Шу тариқа "Бунёдкор" аъзоси Жавлон Иброҳимов "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика