RU

Последние новости

10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  0 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  4 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  13 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  7 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди Новости

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди

Суперлиганинг плей-офф босқичи доирасидаги “Сўғдиёна” - “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 14-дақиқасида Санжар Рашидов жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 16-дақиқада Раҳимжон Давронов "Машъал"ни голдан қутқариб қолди.

17-дақиқада Шоҳруз Норхонов бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. 18-дақиқада Элёр Орифов жиддийжароҳат олди ва уни тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.

38-дақиқада Шоҳруз Норхонов супергол муаллифи бўлди, у тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллади - 1:0.  

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

48-дақиқада Сернас Дарвидас дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

54-дақиқада Сардор Абдураимов рақибдан тўпни олиб қўйиб жарима майдони чизиғи устидан ноаниқ зарба йўллади. 

72-дақиқада Ойбек Нурматов катта тезликда жарима майдонига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 3:0.

78-дақиқада Сардор Қулматов Асил Бегимқуловни қўли билан тортиб қолгани учун "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини Сардор Раҳмонов аниқ амалга оширди - 3:1. 

Учрашувда "Сўғдиёна" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. 


ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” - “Машъал” 3:1
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Элдор Турсунов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 38, - 1:0. Сернас Дарвидас 48, - 2:0. Ойбек Нурматов 72, - 3:0. Сардор Раҳмонов 79 пенальти, - 3:1.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 3.Сардор Раҳмонов, 4. Асил Бегимкулов, 6.Сардор Абдураимов, 9. Абдуллоҳ Олимов, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов (2. Зафар Акрамов, 55), 20. Ҳусниддин Алиқулов, 70. Акром Баҳриддинов (14. Воҳид Шодиев, 74), 80. Сирожиддин Қўзиев
Захира: 95.Шерзодбек Абдураимов, 8.Мирзакамол Камолов, 22. Бобур Қосимов, 28. Аҳрор Иноятов, 33. Шамсиддинов Муҳриддин, 60. Санжар Риҳсибоев, 99.Санжарбек Зокиров

"Сўғдиёна": 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов (28. Шаҳбоз Жўрабеков, 23), 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (39.Ойбек Нурматов, 61), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов (77. Иззатилла Абдуллаев, 70), 94. Нуриддин Ҳасанов
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Сардорбек Азимов, 14.Сирож Мелиев, 27. Саҳоб Рашидов, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 99. Нурилло Тўхтасинов

Огоҳлантиришлар: Акром Баҳриддинов 66, Воҳид Шодиев 75, Сардор Қулматов 78, Никола Милинкович 87.


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика